Latest news

21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  0 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2

“Нефтчи” мураббийлар штабида катта ўзгаришлар. Шораҳмедов ва Раҳматуллаев Фарғонага келадими? News

“Нефтчи” мураббийлар штабида катта ўзгаришлар. Шораҳмедов ва Раҳматуллаев Фарғонага келадими?

Жорий мавсумни ҳам ПРО-Лигада ўтказадиган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бўлажак чемпионатда Суперлига йўлланмаси учун курашадиган асосий номзод бўлиши шубҳасиз.

Сабаби Илҳом Мўминжонов маълум муддатлик дисквалификациядан кейин энди астойдил ишга киришишини таҳмин қилиш қийин эмас. Championat.asia сайти маълумотига кўра, Мўминжонов ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган уч нафаргина футболчини олиб қолиб, қолгани билан хайрлашган. Булар – Исломбек Каримов, Исломбек Тошпўлатов ва Шодиёр Хожиматов. Таркибни тўлдириш ва шу билан бирга кучайтириш мақсадида мураббийлар штаби селекция ишларига киришиб кетган ва ўтган мавсум Суперлигада ўйнаган бир қатор футболчиларга жиддий қизиқиб қолган. Айтишларича, АГМКдаги Бобур Йўлдошев, Акмал Шораҳмедов ва Сайдулло Раҳматов. “Насаф”дан Дилшод Раҳматуллаев сингари тажрибали футболчилар “Нефтчи” нишонида бўлиб турибди. Лекин футболчилар қандай тўхтамга келишини вақт кўрсатади.

Дарвоқе, Мўминжоновгача “Нефтчи” мураббийлар штабида фаолият юритиб келган Илҳом Зайлобитдинов, Диёр Алижонов ва Хислат Чилматов билан тузилган мехнат шартномаси якунига етганлиги сабаблиулар билан дўстона равишда хайрлашишга қарор қилинди.

Илҳом Мўминжоновга эндиликда мураббийлар штабида, Дурбек Умаралиев, Дилшод Жабборов, Руслан Аҳмедхонов сингари ўзининг доимий ҳамроҳлари ёрдам беради. Шунингдек илгари “Нефтчи”да футболчи сифатида фаолият юритган Шерзод Ҳакимов эндиликда клуб тизимида фаолият юритадиган бўлмоқда. Олинган маълумотларга кўра, Шерзод Райимжоновнинг ҳам яна клуб раҳбариятига қайтиб, фаолият юритиши эхтимоли бор.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика