Latest news

14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  0 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  1 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  4 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5

"Нефтчи" матбуот хизмати раҳбари Тома Табатадзе билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди News

"Нефтчи" матбуот хизмати раҳбари Тома Табатадзе билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

"Нефтчи" матбуот хизмати раҳбари Саидафзал Абдуллаев ўз телеграм каналида грузиялик ҳужумчи билан боғлиқ ҳолат ҳақида тўхталди.

"Тома Табатадзе билан боғлиқ вазиятга изоҳ бераман. Биринчи даврада 13 ўйинда майдонга чиқиб, 6 (4) та гол уришга муваффақ бўлган футболчи билан жамоамиз ўртасида йилнинг охиригача шартнома мавжуд эди, бироқ биринчи давра якунлангач, Табатадзе клуб раҳбариятига жамоадан кетишини хохлашини айтиб ўтди, лекин жамоамиз раҳбарияти ва мураббийлар уни шартномасига асосан йил якунига қадар клубда қолишга кўндиришга харакат қилмоқда. 

Лекин Томани ўзи негадир жамоамиз сафида тўп тепишни хоҳлаяпти. Ваҳоланки, клуб ва футболчи ўртасида хам молиявий, хам маънан муаммо умуман йўқ. Хозирги кунда футболчини жамоамиз билан тузилган шартнома бандида трансфер суммаси кўрсатиб ўтилган агар футболчи ёки янги клуби ушбу пулларни тўлаб берса, футболчи иккинчи даврдани бошқа клубда бошлаши мумкин. 

Яна такрорлайман, бу ерда жамоа футболчини мавсум сўнгига қадар олиб қолиш учун харакат қилмоқда. Футболчи қолишни истаса, клуб бу ҳолатдан фақат мамнун бўлади. Агар кетмоқчи бўлса, шартномага асосан иш тутилади. 

Вақтида Акмал Холматовлар кетган...  Хаёт давом этади", – дейилади "Нефтчи" матбуот котиби хабарида.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика