Latest news

17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  0 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 16:12"Ал Насср" — "Ал Аҳли". Саудия Арабистони Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  3 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  1 15:19"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  11 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0 14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   2 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  25 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  2 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  11 12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  3 12:37Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини қачон билиб олади? Сунъий интеллект Суперлигада ким чемпион бўлишини айтди – 22 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   1 12:17"Рома" Санчога қарор қабул қилиш учун икки кун вақт берди ва "Болонья"дан Домингес ёки бошқа вариантларга ўтишга тайёр  1 11:50"Бунёдкор" 7 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда юта олмаяпти   0

"Нефтчи": “Классико”да “Шерлар” ғолиб News

"Нефтчи": “Классико”да “Шерлар” ғолиб

Эски танишларинг навбатдаги тўқнашуви ҳам мухлислар кутганидек шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.
Ўйининг 13 дақиқасида “Пахтакор”  футболчиси Владимир Козакнинг зарбасидан кейин ҳисоб очилди.

Голдан кейин майдон эгалари катта куч билан олдинга ташланишди. Аммо ҳар гал омад мезбонлардан юз ўгираверди.

Биринчи бўлим якунланишига саккиз дақиқа вақт қолганда “Шерлар”  иккинчи марта Қобулжонов қўриқлаётган дарвозани ишғол этишди. Жарима майдончасига яқин жойдан белгиланган жарима тўпини Станислав Андреев голга айлантирди 0:2.

Биринчи тайм шу ҳисобда интиҳо топди.

Танаффусдан кейин Мурод Исмоилов иккита ўзгаришни амалга оширди. Левани Гвазава ўринга Рўзимбой Аҳмедов тушган бўлса, Игорь Петкович ўрнини Жаҳонгир Жиямуродов тўлдирди.

Иккинчи таймда “Нефтчи” футболчилари бутун эътиборларини ҳужумга қаратишди. Бунинг учун ҳатто майдонга яна бир олдинги чизиқ вакили Носир Отақўзиев тушди. Лекин қолган дақиқаларда мезбонлар ҳамлалари самара келтирмади. Бу орада “Пахтакор” ўйинчиларида ҳам дарвозани ишғол этиш учун бир қатор вазиятлар вужудга келганини таъкидлаш жоиз.

84 дақиқада захирадан майдонга тушган Жаҳонгир Жиямуродов жарима тўпининг қойилмақом тарзда бажриб ҳисобни қисқартирди 1:2.

Шундай қилиб “Нефтчи” иккинчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.


«Нефтчи» (Фарғона) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:2 (0:2)

Ҳакамлар
: М. Исмоилов (Тошкент), Р. Серазитдинов (Тошкент), Р. Шояҳметов (Тошкент), В. Агишев (Тошкент).

Голлар:
Владимир Козак, 13 - 0:1. Станислав Андреев, 36 - 0:2. Жаҳонгир Жиямуродов, 84 - 1:2.

"Нефтчи":
Сардор Қобулжонов, Александр Клецков, Иқбол Бобохонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Руслан Мелзиддинов, Дилёрбек Эрматов, Игорь Петкович (Жаҳонгир Жиямуродов, 46), Левани Гвазава (Рўзимбой Аҳмедов, 46), Александр Оника, Зоҳид Абдуллаев (Носир Отақўзиев 65), Павел Смоляченко.

Захира: Ғайрат Ҳасанов, Азиз Алижонов, Носир Отақўзиев, Жавоҳир Расулов, Рўзимбой Аҳмедов, Маъруф Муродов.

"Пахтакор
": Александр Лобанов, Егор Кримец, Боян Миладинович, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Александр Мерзляков, Кахи Махарадзе, Владимир Козак (Камолиддин Тожиев 88), Жамшид Искандеров, Станислав Андреев (Жалолиддин Машарипов, 55), Игорь Сергеев (Шерзод Каримов 90).

Захира:
Никита Рибкин, Жамшид Болтабоев, Анвар Солиев, Темур Ҳакимов.

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика