Latest news

00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  0 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  1 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  6 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  4 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8

“Нефтчи” йиғинни бошлади News

“Нефтчи” йиғинни бошлади

Маълум муддатлик танаффусдан сўнг “Нефтчи” жамоаси таътилдан қайтди.

  • Режага кўра футболчилар 2 июль куни тушликдан сўнг, клуб қароргоҳида йиғилди. Шундан сўнг жамоа Водил сўлим гўшасига йўл олди. Иккинчи даврага тайёргарликнинг биринчи қисми айнан ушбу Водилдаги базада ўтади. У ерда икки ҳафта мобайнида машғулот ўтказилгач, йиғиннинг иккинчи қисми Тошкентга кўчади. Пойтахтда машғулот ўтказиш билан бирга, синов-назорат ўйинлари ҳам ташкил этилади. Спарринг рақиблар хусусида кейинроқ тўхталиб ўтамиз.

    Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, биринчи даврани “Нефтчи”да ўтказган россиялик футболчи Левани Гвазава келгуси фаолиятини бошқа жамоада ўтказадиган бўлди. Шунингдек ҳужумчи Зоҳид Абдуллаев ва ярим ҳимоячи Маъруф Муродов ҳам жамоа билан хайрлашди. Мазкур икки футболчи биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлди. Легионер ўйинчи Гвазава эса жароҳати сабабли кўп учрашувларда жамоага ёрдам бера олмади. Шу боис жамоамиз ушбу футболчилар ҳам билан ўзаро келишган холда, муносиб равишда хайрлашди ва уларнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз.

    Бундан ташқари мазкур йиғин давомида яна айрим футболчилар билан ҳам хайрлашиш режага киритилган. Уларнинг айнан ким эканлиги ҳақида кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.

    Йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида “Нефтчи” футбол клуби раҳбарияти айни дамда бир қатор маҳоратли футболчилар билан музокара ўтказмоқда. Жамоамиз учун бегона бўлмаган, маҳаллий ўйинчиларни ортга қайтариш учун ишлар олиб борилмоқда.  


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика