Latest news

07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  9 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  4 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  7 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  21 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2

"Нефтчи": Йиғин давом этмоқда News

"Нефтчи": Йиғин давом этмоқда

Жамоамиз аъзолари 10 декабрь куни таътилдан қайтди. Шу куни ўз қароргоҳимизда асосан маҳаллий футболчилар иштирокида тайёргарликнинг илк босқичи бошланди.
Дастлабки беш кун футболчилар бир маҳалдан шуғулланди. Тикланиш жараёни бўлгани учун машғулотлар енгилроқ тарзда ўтди. 15 декабрдан бошлаб эса машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтмоқда. Режага кўра 27 декабрь куни илк йиғин якунига етади.

Жамоада ўзгаришлар бор. Бунгача техник-директор сифатида фаолият юритиб келган Султон Зайлобидинов ўрнида эндиликда Шерзод Раимжонов иш олиб борадиган бўлди. Шунингдек ёшлар жамоаси мураббийи Сергей Ковшов билан ҳам дўстона равишда хайрлашдик. Келгусида ёшлар жамоасини Баҳром Ҳайдаров бошқариб боради. Айтиш лозимки, ёшлар жамоамиз 15 декабрдан йиғинни бошлаган.

Табиийки таркибдаги ўзгаришлар бугунги кунда мухлисларнинг диққат марказида турибди. Жорий мавсум "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилган Иқбол Бобохонов, Александру Оника, Вячеслав Пономарёв, Андрей Акопянц билан хайрлашдик. Булардан ташқари шартномаси тугаб бораётган Рўзимбой Аҳмедов айни дамда Қозоғистоннинг "Қайсар" клубида кўрикдан ўтмоқда. Ҳимоячи Дилёрбек Ирматов эса ўзини "Бунёдкор"да синаб кўришга аҳд қилди.

Бу йил ўзини кўрсатишга эришган иқтидорли футболчилар Муродбек Бобожонов ва Жавоҳир Расулов билан амалдаги шартнома муддати яна узайтирилди. Бу борада яна бошқа етакчи ўйинчилар билан ҳам музокара давом этмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика