Latest news

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  2 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

"Нефтчи": Икки томонлама ўйин ўтказилди News

"Нефтчи": Икки томонлама ўйин ўтказилди

Мавсумнинг иккинчи қисмига пухта тайёргарлик кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган “Нефтчи” айни дамда машғулотларга зўр бермоқда.
Аввал хабар берганимиздек, давралар оралиғидаги йиғиннинг биринчи қисми водил сўлим гўшасида жойлашган базада ўтмоқда. Шунингдек Фарғонада ҳам. Кунига икки маҳалдан ўтказилаётган машғулотларнинг эрталабкиси водилда ўтказилса, кечки пайт Қургулидаги стадионда кечмоқда. Унда футболчилар жисмоний ва тактик жиҳатлар устида ишламоқда.

Мураббийлар штаби куни-кеча Фарғонадаги Қиргули стадионида икки томонлама ўйин ўтказиб, футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечирди.

"Оқлар": Ғайрат Ҳасанов, Иқбол Бобохонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Вячеслав Пономарев, Дилёр Ирматов, Александру Оника, Руслан Мельзиддинов,  Отабек Зокиров, Андрей Акопянц, Носир Отақўзиев, Павел Смоляченко.

Захирадан тушганлар: Нодирхон Камолов, Шерзод Ҳакимов, Фазлиддин Қосимжонов.

"Яшиллар": Ислом Ёқубов, Абдуллоҳ Олимов, Жавоҳир Расулов, Шохруҳ Холматов, Достон Турсунзода, Иззат Ғаниев, Музаффар Музаффаров, Жаҳонгир Дадабоев, Сайдулло Раҳматов, Мурод Бобожонов, Хайрулло Қодиров.

Захирадан тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳошим Шокиров, Алишер Файзуллаев яна бир қатор ёшлар.

Пайшанба куни бўлган ўйинда “оқлар” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голлар: Отабек Зокиров, Шерзод Ҳакимов, Шохруҳ Холматов (автогол) - Жавоҳир Расулов, Мурод Бобожонов.

Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, ҳозирда йиғинда иштирок этаётган Андрей Акопянц билан Шерзод Ҳакимов иккинчи даврани жамоамизда бошлаши аниқ бўлиб бормоқда.

Бундан ташқари яқин кунлар давомида тажрибали футболчи Акмал Холматовнинг ҳам келиши кутилмоқда. Қолаверса яна айрим позицияларни кучайтириш учун бир нечта ўйинчилар билан музокара ўтказилмоқда.

Маъруф Муродов, Зоҳид Абдуллаев, Отабек Исроилов, Жаҳонгир Жиямуродов, Александр Клецков, Леван Гвазава каби биринчи даврада “Нефтчи”да ўйнаган футболчилар билан эса хайрлашдик.

Мазкур йиғин 14 июльга қадар давом этади. Шундан сўнг футболчиларга икки кунлик таътил берилса, сўнг йиғин Тошкентга кўчади. Режага кўра пойтахтдаги йиғин давомида бир қатор синов-назорат ўйинлари ташкил этилади. Шунингдек таркибга яна бир нечта янги футболчилар қўшилади. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика