Latest news

07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  2 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  50 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  8 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  7 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  10 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9

"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!" News

"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов жамоа матбуот хизматига интервью берди.

"Нефтчи" 3-4 йилдан буён шаклланиб келмоқда. Ўтган йилги ва бу йилги мақсадимиз Суперлига чемпиони бўлиш, мамлакат кубогини қўлга киритиш. Агар бу совринларни ютсак Элит ОЧЛда иштирок этишимиз аниқ бўлади. Асосий мақсадимиз мана шу.

Жамоамиз асосий қисми ўзгарди. Клубга кўплаб янги футболчиларни жалб қилдик. 5-январдан буён машғулотларни кузатиб келяпмиз, барчаси тажрибали, масъулиятли ва "Нефтчи"га нима мақсадда келгани билиниб турибди. Янги футболчилар иштиёқ ва шижоат билан келишган, барчамизнинг мақсадимиз бир - Фарғонага Ўзбекистон чемпионлигини қайтариш.

Кунига 2 маҳал машғулотлар бўлмоқда, биринчи йиғинда 4 та фитнесс куни белгиланган. Бошида футболчиларга формага кириб олишда қийин бўлмоқда, чунки машғулотлар оғир. Лекин мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятининг кўнгли тўлмоқда, чунки айтиб ўтганимдек ҳамма жон бериб ишламоқда. Меҳмонхонадаги шароитлар яхши, майдон ҳолати аъло даражада. Футболчилардан ҳали шароитлар бўйича шикоятлар келиб тушгани йўқ, ҳамма хурсанд. Бу ерга ҳеч ким дам олгани келмаган, ишлагани келганмиз. Ишлаш учун ҳамма шароит яратиб берилган.

"Нефтчи" яна икки нафар машҳур футболчи билан музокара олиб боряпмиз. Тез кунларда янгилик бўлиб қолади", - деди "Нефтчи" клуби ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов. 



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика