Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

"Нефтчи" ҳаворанг, "Бунёдкор" кўк рангли футболкада ўйнайди News

"Нефтчи" ҳаворанг, "Бунёдкор" кўк рангли футболкада ўйнайди

Бугун "Истиқлол" стадионининг мажлислар залида Суперлига 3-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Нефтчи” - “Бунёдкор” учрашуви олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида ананага кўра йиғилиш ўтказилди.

Ушбу йиғилишни ПФЛ вакиллари С.Эрматов  ва Ш.Ражабовлар олиб боришди.

Унда эртага бўлажак учрашувдаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва бажарилиши зарур бўлган масалалар белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнггида эртанги “Нефтчи” - "Бунёдкор" учрашувида жамоалар қандай либосларда майдонга тушиши ҳақида ҳам ўзаро келишиб олинди.

Демак, эртага “Нефтчи” футболчилари  мовий рангли либосларда майдонга тушади. “Бунёдкор” жамоаси футболчилари эса  тўқ кўк рангли либосларда майдонда ҳаракатланадилар.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” - "Бунёдкор"  учрашуви эртага  марказий “Истиқлол” стадионида соат 18:00 да бошланади.

Учрашувдан аввал эса хуш овоз хонандалар ижросида маданий ва бадиий концерт дастури бўлиб ўтади!

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика