Latest news

00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  8 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  0 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  2 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3

"Нефтчи" ФК: "Легионерлардан қарздорлик йўқ, фақатгина..." News

"Нефтчи" ФК: "Легионерлардан қарздорлик йўқ, фақатгина..."

Tags :  Нефтчи
"Нефтчи" футбол клубига ҳам легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича таъқиқ қўйилганлиги маълум бўлди.

Жорий йилнинг 6 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси Бюросининг "Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларини ташкил қилиш ва ўтказиш, шунингдек, мазкур мусобақаларда иштирок этувчи футбол клублари фаолияти билан боғлиқ айрим масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида" ги 03-сонли қарори эълон қилинди.

Шундан келиб чиқиб, "Нефтчи" футбол клубига ҳам легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича таъқиқ қўйилганлиги маълум бўлди.

"Нефтчи" футбол клуби шуни маълум қиладики, айни дамда "Нефтчи" ихтиёрида бўлган ва жамоа таркибида аввалги мавсумларда ҳаракат қилган хорижий легионерлардан қарздорлиги йўқ. Про лигада бадал тўлови бўйича эса оз миқдорда қарздорлиги мавжуд ва тез кунларда бу ҳолатни бартараф этиш учун чора-тадбирлар белгиланган.

Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг мазкур қарори эълон қилингач, ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Айтиб ўтиш жоиз, "Нефтчи" футбол клуби олдидаги қарздорлиги юқорида таъкидланганидек яқин кунлар ичида бартараф этилади.

Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони,бир неча кумуш ва бронза медаллари соҳиби,ОЧЛ мусобақаларида юртимиз шарафини муносиб ва муваффақиятли ҳимоя қилган "Нефтчи" клуби ўзбек футболи имижини янадаям юқорига кўтаришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Мухлислардан клубимизга оид турли тасдиқланмаган хабарларга ишониб қолмасликларини сўраб қоламиз. "Нефтчи" футбол клубига оид хабарлар расмий саҳифаларимиз орқали эълон қилиб борилади", - деб ёзади "Нефтчи" клуби матбуот хизмати. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика