Latest news

09:22ФИФА хавотирда  1 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  2 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  158 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  11 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4

"Нефтчи": Достон Турсунов Ереванга жўнаб кетди News

"Нефтчи": Достон Турсунов Ереванга жўнаб кетди

Хабарингиз бўлса керак, Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси навбатдаги йиғинни Арманистон пойтахти Ереванда ташкил этишни режалаштирганди.
 Катта мураббий Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мазкур терма жамоамиз режага кўра бугун Ереванга жўнаб кетди.

Эътиборлиси ушбу йиғинга “Нефтчи” аъзоси Достон Турсунов (33-рақам) ҳам таклиф этилган. Истеъдодли ҳимоячи бунгача ҳам ёшлар терма жамоамизнинг деярли барча йиғинларида иштирок этиб келаётганди. Мураббийлар штаби Достонни навбатдаги хориж йиғинига ҳам таклиф этган. Шу боис Турсунов бугун терма жамоамиз делегация билан бирга Ереванга жўнаб кетди.

Айтиш жоизки, ушбу йиғин давомида ёшларимиз иккита синов-назорат баҳсида майдонга тушади. Ўйинлар 12-14 июнь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. 16 июнда эса терма жамоамиз юртимизга қайтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси октябрь ойида Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Мусобақа финал босқичида Ўзбекистоннинг ёш футболчилари «В» гуруҳида Австралия, БАА ва индонезиялик тенгқурларига қарши баҳс олиб боради. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика