Latest news

03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  0 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  14 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  160 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  3 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  13 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  4 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  6 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11

"Нефтчи" - "Динамо". Суперлига йўлланмаси тантанали нишонланган ўйин атрофидаги воқеъликлар News

"Нефтчи" - "Динамо". Суперлига йўлланмаси тантанали нишонланган ўйин атрофидаги воқеъликлар

Бугун Фарғонада 2022 йилги Суперлига учрашувларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган икки жамоа - Фарғонананинг "Нефтчи" ва Самарқанднинг "Динамо" клублари ўртасида Про-лиганинг 21-туридан олган ўйин бўлиб ўтди.

Айтиш жоиз, мазкур учрашув олдидан Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида тантанали концерт дастури бўлиб ўтди. Таниқли эстрада юлдузлари ва санъаткорларнинг чиқишлари 3 йиллик танаффусдан сўнг севимли жамоалари яна Суперлигага қайтган фарғоналик мухлисларнинг кайфиятларини янада кўтарди, деб айтсак муболаға бўлмаса керак.

Ниҳоят, бир соатдан кўпроқ давом этган концерт дастуридан навбатдаги мавсумдан Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган жамоалар – "Нефтчи" ва "Динамо" вакиллари майдонга тушиб келишди.

Учрашув аввалида ҳар икки клуб вакиллари жамоавий суратга тушдилар.

Камераларимиз нигоҳида "Нефтчи" ва "Динамо" клублари мураббийлар штаби вакиллари.

"Нефтчи" - "Динамо" учрашувини бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб бориш учун жуда кўплаб мухлислар ташриф буюришди ва севимли жамоаларини тинимсиз олқишлаб туришди.

Бу борада "Нефтчи" фан клуби вакиллари жонбозлик кўрсатишганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Фарғоналик мухлислар ўйин давомида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик изҳор қилган ҳолда, алоҳида баннер кўтаришди.

Шунингдек, "Нефтчи"нинг афсонавий бош мураббийи Юрий Саркисян учун ҳам мухлислар томонидан эҳтиром кўрсатилган.

Таъкидлаш жоиз, Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" баҳси ҳақиқий байрамона кайфиятда ўтди. Сайтимиз ижодкорлари ва кузатувчилари номидан ҳар икки жамоа мухлисларини Суперлига йўлланмаси билан муборакбод этамиз.

Эътиборингиз учун ташаккур!

Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан Championat.asia учун махсус.


-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Абдуҳамид Абдураимов

Назоратчи: Андрей Клепиков

Комиссар: Бекзод Арипов

"Нефтчи" - "Динамо" 2:1

Голлар: пенальти Шерзод Каримов 71', 90' – Рўзимбой Аҳмедов 73'

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 17.Абдуллоҳ ОЛимов, 18.Шавкат Муллажонов, 21.Аъзам Алиев, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Дарко Станоевич, 80.Александр Ешич, 90.Ойбек Қиличев, 91.Марко Обрадович, 99.Улуғбек Ҳошимов.

Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 7.Собит Синдаров, 10.Сардор Абдунабиев, 11.Иззат Абдуллаев, 14.Шерзод Каримов, 25.Сарвар Солиев, 33.Тоҳиржон Шамшитдинов, 77.Жасурбек Абдулбеков, 94.Достон Тошматов.

"Динамо": 35.Аслонбек Аҳроров, 2.Дмитро Сидоренко, 7.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Рўзимбой Аҳмедов, 15.Обид Жўрабоев, 16.Жасур Ҳасанов, 17.Темур Исмоилов, 18.Шокир Йўлдошев, 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 77.Сардор Эминов.

Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 9.Тимур Усмонов, 11.Тимур Ҳакимов, 14.Сирож Мелиев, 19.Ислом Шарипов, 22.Ғолибжон Сарибоев, 23.Акмал Козимов, 88.Олег Марчук.



Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика