“Нефтчи”: Давра сўнггидаги баҳсга чорлаймиз!
29 jun 2016 18:42
News
“Нефтчи”: Давра сўнггидаги баҳсга чорлаймиз!
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Олий лига 15-турида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.
Ҳисоб бўйича, мазкур ўйин жамоамиз учун биринчи даврадаги охирги баҳс ҳисобланади. 1 июль куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган беллашувнинг бошланиш вақти маълум бўлди. Жума оқшомида ўтказилинадиган, “Нефтчи” – “Металуррг” учрашуви соат 19:00да старт олади. Мазкур ўйинда майдон эгалари яшил-кўк рангли спорт либосларида ҳаракат қилса, меҳмонлар оқ рангда майдонга чиқишади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйиндан бир кун аввал жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари ўзаро рақобат олиб боришади. Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионидаги ўйин соат 18:00да бошланади.
Барча фарғоналикларни ушбу беллашувларга чорлаймиз!
“Нефтчи” матбуот хизмати
Link :
Source : fcneftchi.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Comments