Latest news

07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  29 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2

"Нефтчи": Дастлабки йиғин якунланди News

"Нефтчи": Дастлабки йиғин якунланди

15 декабрдан ўз қароргоҳида тўпланган “Нефтчи” аъзолари икки ҳафталик йиғинни якунлади.
Бугунги кунда таркибда юз бераётган ўзгаришлар ишқибозларнинг диққат марказида турибди. Олдинроқ хабар берганимиздек, “Нефтчи”нинг собиқ ўйинчилари – Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубов жамоа билан шартнома имзолади. Шунингдек бу йил асосий таркибда ўзини кўрсатишга эришган айрим ўйинчилар билан шартнома имзоланмоқда. Хусусан ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновнинг келаси йил ҳам “Нефтчи”да ўйнаши аниқ бўлди.

Ижара асосида ярим мавсум тўп тепган Сардор Раҳмонов ҳам “Локомотив” билан шартномаси якунланиб бораётгани сабабли яна “Нефтчи”га қайтиб келди. Иқтидорли ҳимоячининг катта эхтимол билан келгуси мавсум ҳам яна жамоада ўйнаши кутилмоқда. МАълум муддат "Қўқон-1912" машғулотларида иштирок этган Иззат Ғаниев ҳам яна "Нефтчи" ихтиёрига қайтди. Шунингдек мураббий Андрей Фёдоровнинг ҳам Москвадан қайтиб келганини айтиб ўтиш лозим.

Дарвозабонлар билан Баҳодир Шамшиддинов ишламоқда. Сардор Қобулжоновга муносиб рақобатчи топиш мақсадида айрим посбонлар билан музокара ўтказилмоқда.

Жамоа билан хайрлашган ўйинчиларга келадиган бўлсак, Руслан Мельзиддинов Эрон клубидан тушган таклифни қабул қилиб, форс юртига жўнаб кетди.

Отабек Зокиров эса ўзини "Бунёдкор"да синаб кўришни билдирган.

Бу йил ёшлар жамоасида ўйнаган Шохруҳ Холматов эса айни дамда "Қўқон-1912" машғулотларида иштирок этмоқда.  

Албатта йўқотишлар ўрнини муносиб равишда тўлдириш мақсадида раҳбарият бир қатор ўйинчилар билан музокара ўтказмоқда. Агарда улар билан расман келишувга эришилса, номлар ошкор этилади.

29 декабрь йиғиннинг сўнгги куни бўлгани учун мураббийлар футболчиларни икки таркибга ажратган холда, ўйин ташкил этди.

“Яшиллар” ва “Қизиллар” ўртасида кечган учрашувда “Қизиллар”нинг қўли баланд келди, 4:1.

Голлар: Шерзод Ҳакимов, Бахтиёр Ёқубов (2та), Акмал Холматов – Риза Айвазов.

Шундан сўнг футболчиларга янги йил муносабати билан қисқа муддатли дам берилди. 3 январьдан Фарғонада иккинчи босқич йиғини бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика