Latest news

08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  0 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  3 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  2 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  6 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  30 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0

"Нефтчи" дарвозасини энг кўп қўриқлаган посбон 45 ёшда! News

"Нефтчи" дарвозасини энг кўп қўриқлаган посбон 45 ёшда!

Бугун яқин ўтмишнинг таниқли дарвозабонларидан бири Георгий Забиров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

У бугун 45 ёшга тўлди. Забиров 1974 йилнинг 1 июнь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида дунёга келган. Футболчилик фаолиятини "Чирчиқ" жамоасида бошлаган Георгий кейинчалик "Пахтакор", "Бинокор", МҲСК, "Кимёгар", "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Андижон" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2000-2002 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида майдонга тушган. Энг гуллаган даври 1996-2004 йиллар оралиғига тўғри келади. Забиров айнан шу йилларда шонли "Нефтчи" сафида ўйнаган. 2001 йил Ўзбекистон чемпиони бўлган. У "Нефтчи" таркибида 204 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 171 та гол ўтказиб юборган.

"Нефтчи" сафидаги ишончли ўйинлари сабаб 2000 йилда миллий терма жамоадан чақирув олади ва Осиё Кубоги-2000да майдонга тушади. Лекин худди терма жамоамизда бўлгани каби иштирок омадсиз чиққан. Георгий Забиров 2006 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган. У 1996, 1997, 1998, 1999, 2000, 2002, 2003 ва 2004 йилларда Ўзбекистон вице-чемпиони бўлган. 1997, 1998, 2001 ва 2002 йилларда эса Ўзбекистон кубогининг финалида ўйнаган.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Георгий Забировни сайтимиз ижодий гуруҳи ҳамда ўқувчилари номидан муборакбод этамиз.


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика