Latest news

21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  2 21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  0 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  11 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  4 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  15 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0

"Пахтакор" мавсум бошланмай имкониятни бой берди. "Нефтчи" чемпионми? News

"Пахтакор" мавсум бошланмай имкониятни бой берди. "Нефтчи" чемпионми?

Бу ерда ҳали "Насаф" ва жамоавий таркиби шаклланган ОКМК бор. "Навбаҳор" ўйиндан чиқди.

"АНДИЖОН"НИНГ ТРАНСФЕРЛАРИ ҲАЛИ ОЛДИНДА

Кечаги трансфер оқшомида "Нефтчи" ҳеч кимга гап бермади. Яхши савиядаги футболчиларни "ёғдириб" ташлади. "Андижон" ҳам иккита яхши юриш қилди. ОЧЛ баҳона клуб кейинги 10 та лимитдан ҳам унумли фойдалана олса керак. Ўз пайтида "Ордабаси"ни чемпион қилган Улуғбек Асанбаевнинг шогирди Даврон Шоймардонов бугун клубнинг спорт директори лавозимида иш бошлагани, трансферлар чоғи Умаров, Яхшибоев, Норчаев каби яхши савиядаги футболчиларни "бургутлар" сафига қўшилишини тахмин қилиш мумкин. Дониёр Абдуманнопов Ўзбекистон чемпионати учун зўр футболчи. Раҳимов ҳам чакки эмас. Хомяков эса футболчиларни ўйнатишни биладиган мураббий. Агар клуб у билан хайрлашса, катта хато қилган бўлади.

Дониёр Абдуманнопов "Андижон" футболчиси

Валижон Раҳимов "Андижон" сафига бориб қўшилди

"НЕФТЧИ" ЯРИМ ИШНИ ҚИЛИБ БЎЛДИ, ОЛДИНДА АСОСИЙСИ

Сўнгги маротаба 2007 йил маза қилиб кўрганимиз ўзбек классикоси бу йил яна қайтадиган кўринади. "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасидаги супер тўқнашувларни кўрмай қўйганимизга ҳам анча бўлди. Йовович жуда зўр трансфер, Исмоилов ва Марушич ҳам яхши савиядаги футболчилар. Агар булар орасига кутилаётган икки трансфер, Черан ва Собирхўжаев қўшилса, фарғоналик мухлислар 2026/27 йилги Элит ОЧЛга тайёргарлик кўрсалар бўлаверади. Ҳамробеков, Сайфиев, Машарипов ва Алижонов каби МТЖ ўйинчилари олдида ҳам қийин танлов турибди. Черан келса Цигер жамоани лимит сабаб тарк этади. "Насаф"ми ёки "Пахтакор"? Лекин пул ва "желания" бўйича устунлик Фарғонада. Жаъфар Ирисметов футбол одами, унинг жамоага келиши амплуалар бўйича аниқ трансферларни амалга ошишига олиб келяпти. Левченко жамоада қолса, роҳат оладиган таркиб. 

"ПАХТАКОР" АУТ(МИ)?

Пойтахтдаги муҳит футболчиларни сергак торттирган. Сўнгги пайтларда клуб атрофида бўлаётган ўзгаришлар яхшилик томонга эмас, жамоа мухлисларининг зарарига ишлаяпти. 6 йил давомида клуб учун жонини берган Собирхўжаев ва Черанга ҳатто мухлислар билан хайрлашиб олиш имконияти берилмади. Ҳамдамов, Алижонов ва Ҳамралиевнинг шартномаси якунига етган. Уларнинг жамоада қолиши номаълум. Бу орада Абдуманнопов, Черан ва Собирхўжаев клубдан кетиб бўлди. Жамоанинг "шорт листидаги" ўйинчилар билан "Нефтчи" аллақачон ё шартнома имзолади ё келишувга эришди. Янги мураббий легионерлар орқали жамоа шакллантирмоқчидир, аммо бизнинг чемпионатга пас баҳо бериб, "келгиндилар" билан жамоани тўлдириб қўйиш эхтимоли ҳам йўқ эмас. Янги мавсум олдидан клуб муҳим трансферларни бой берди.

"НАСАФ" ТАРКИБНИ САҚЛАБ ҚОЛСА ЯХШИ, АММО...

Аммоси шундаки, "Насаф"нинг асосий таркиб ўйинчиларининг деярли барчасининг шартномаси якунига етиб бўлган. Насруллаевдан тортиб, Абдухолиқовгача. Бозоровдан Мозговойгача. Мана шу чемпион таркиб сўнгги 6 та турда имкониятни бой берди. Янги мавсумдаги Элит ОЧЛ қандай кучли турнир эканлигини "Пахтакор" мисолида кўрдик. Келаси йили ҳам Осиё майдони, ҳам Суперлигада яхши натижа қайд қилиш учун Рўзиқул Бердиевга таркибни сақлаб қолган ҳолда, захирага ҳам сифатли ўйинчилар олиши керак бўлади. Аммо бугун "Насаф" футболчилари билан келишувга эришганлиги ҳақида гап сўз эшитмадик. Бобур Абдухолиқов ва Ойбек Бозоров "Андижон", Насруллаев ва Мозговой "Нефтчи"ни кучайтириши мумкинлигини "Насаф"дагилар ҳам яхши тушуниб турган бўлсалар керак.

"НАВБАҲОР" ЎЙИНДАН ЧИҚДИ. ЛЕКИН...

Сўнгги 3 мавсумда "Навбаҳор"да чемпионлик учун жуда яхши имконият ва шунга яраша шароит бўлган эди. Лекин улар бундан фойдалана олмадилар. Эндиликда клуб маҳаллий футболчиларни йиғмоқда. Аввал айтганимдек таркибни тўлиқ ёшартириб юбориш тўғри ҳисобланмайди. Бунда Мирзоҳид Ғофуров сингари 3-4 нафар ёши катталар ҳам керак эди. Косонсойлик ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаев, "Навбаҳор" ёшлар жамоаларида ўзини кўрсатган лекин имкон берилмаган Шерзод Ғуломжонов, Абдуғани Камолов каби футболчиларни қўшиб олди. Табиийки, чемпионлик энди асосий планда бўлмаслиги аниқ. Янги мавсумда натижа эмас, футболчилар кашф қилинишини кутмоқдаман. Сергей Лушчан ўзининг мураббийлар штабини жамламоқда. Рашид Ғофуров фармдан асосий жамоага ўтди. Улар ўз вақтида "Бунёдкор"да фаолият олиб боришган. Мураббий матбуот анжуманида айтганидек 6 нафар ёрдамчи сўраган бўлса, бу рўйхат яна кенгаяди. Номлар билан ҳеч нарсага эриша олмаган клубнинг бошқа йўналишдаги ишлари қандай кечиши қизиқ бўлади албатта. 

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика