Latest news

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  116 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  4 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  15 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  15 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  25 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди? News

"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси жорий мавсумда ўзининг тарихдаги 6-чемпионлигини қўлга киритишга яқин турибди.

Ўзбек футболи тарихидаги ёрқин жамоалардан бири сўнгги бор 2001 йилги мавсумда чемпионат олтин медалларига эга чиққан. Шундан бери орадан 24 йил вақт ўтди. Бош соврин узоқ йиллар Тошкентда "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" қўлида юрди. Кейин эса ўтган йили "Насаф" уни ўзиники қилди. Бу мавсумда "Нефтчи" яқин келяпти.  

"2001 йил 9 ноябрь. Ўша куни “Нефтчи” аслида 20 июнь куни ўтказилиши лозим бўлган 17-турнинг қолдирилган учрашувида Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоасини қабул қилди. Ғалаба Юрий Саркисян бошчилик қилаётган жамоанинг тарихда 5-бўлиб олтин медалларга эга чиқишини англатарди. Буни яхши англаган “Нефтчи” дастлабки дақиқалардан олдинга ташланди. Стадионни тўлдириб ўтирган ишқибозлар Умид Исоқов ва Мансур Саидов меҳмонлар дарвозасини ишғол қилганда ажойиб хурсандчилик билан голларни нишонлашганди. Айниқса, ўйиннинг охирги дақиқаларида яқинлашиб келаётган чемпионликни нишонлаш эсда қоларли бўлган. Охир-оқибат учрашув 2:0 ҳисобида фарғоналиклар муваффақияти билан тугади. Стадион эса том маънода “портлади”. Ғалаба, чемпионлик шаҳар кўчаларида байрам қилинганди",- дея эслайди ҳамкасбимиз Беҳзод Назаров.

Ўша йили жамоа таркибида Тимур Кападзе, Мансур Саидов порлаб чиққан. Тажрибали номлардан ака-ука Дўрмоновлар, Сергей Ни, дарвозада Георги Забиров асосий ишни бажарган. Қизиғи биз ярим ҳимоячи сифатида таниган Кападзе Саркисян қўл остида ҳужумда ҳаракат қилган, ўша йили Суперлигада 8 та ўйинда 2 та гол урган. Кейинги мавсумда эса "Пахтакор"га йўл олган. Акмал Холматов, Умид Исоқов, Валентин Поддубни, Александр Писаревлар ҳам ғалабаларга муносиб ҳисса қўшган. 

“НЕФТЧИ”-2001


Футболчи

Туғ.сана

Ўйин          

Гол      

Абдумажид Тоиров

05.08.1974             

33

4

Акмал Холматов

04.04.1976

33

7

Умид Исоқов

22.12.1978

32

28

Станислав Кудряшов                  

20.08.1975

32

-

Сергей Ни

03.08.1975

32

15

Владимир Радкевич

31.03.1976

32

5

Анвар Бердиев

11.05.1978

31

14

Георгий Забиров

01.06.1974

31

-24

Рустам Дўрмонов

28.01.1969

26

7

Отабек Шомуродов

21.07.1974

26

-

Абдусамад Дўрмонов

15.11.1965

23

-

Мансур Саидов

01.11.1983

23

3

Валентин Поддубний

05.07.1974

22

1

Шерзод Райимжонов

28.04.1979

19

1

Якуб Меметов

09.07.1975

16

-

Равшан Маталиев

05.03.1978

12

-

Илья Коваленко

17.04.1980

9

1

Темур Кападзе

05.09.1981

8

2

Александр Писарев

21.07.1973

8

3

Виталий Петров

01.04.1974

6

-

Владислав Филиппов

22.05.1971

5

-3

Антон Назариков

02.07.1980

3

-

Мақсуд Тоиров

13.01.1978

2

-


Бундан ташқари 2001 йил футболимизда яна нималар бўлганини кўриб чиқсак. 

"Кекса синьора" таркибида илк бор ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Илёс Зейтуллаев пайдо бўлди. Бу ўша давр учун ҳақиқатдан ҳам кутилмаган ва шов-шувли воқеаси сифатида қабул қилинган. 

Жароҳат сабаб бутсаларини эрта михга илган Шуҳрат Мақсудов хайрлашув учрашувини ўтказган. Стадионга минглаб томошабинлар ташриф буюрган.

 

Футболимизда янги давр бошланган пайтлар. Ўзбекистон терма жамоасига россиялик Владимир Сальков олиб келинган. Лекин у ҳам Жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмаган. Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея мезбонлик қиладиган мундиалдан четда қолган.

Ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов "Крилья Советов" таркибида муҳим фигура бўлиб хизмат қилган. У самараликлар сафида 46 та ўйинда 6 та гол урган.

"Нефтчи" ҳужумчиси Умид Исоқов 28 та гол билан чемпионатнинг энг яхши тўпурари сифатида қайд этилган.

Баҳром Ҳакимов устозлигидаги "Насаф" ўша йили Осиё Чемпионлар Кубогидаги юришини бошлаган. Якунда "аждарлар" ярим финалгача етиб борган. 


Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Эктор Купер ЕЧЛда "Валенсия" билан финалда "Бавария"га енгилган. Қизиқ факт, Купер 2000 йилги мавсумда ҳам финалгача етиб келган ва "Реал Мадрид"га енгилган. 

Майкл Оуэн "Олтин тўп"ни ютган. Ҳозиргача у бу совринга эга чиққан охирги ингилис футболчиси бўлиб турибди. 

2001 йил сиз учун яна қандай воқеалар билан эсда қолган?

Rating: +6   

Comments

+1   
11 nov 17:44:38
BEKSОFT
Stadionmi orqa pastida tanaffus payti HotDog, Perashkilar sotilardi. Kim eslaydi? O’sha payt hotdoglari boshqacha edi
+1   
11 nov 17:34:14
Saturin
Reply to comment by uzb
У пайтлар чемпионатда Нефчига ухшаган жамоалар бази бир олий лига жамоаларига хохлаганича гол урарди,дарвозани тагига тупи обориб дарвозага зарба бермай қайтариб келарди,олийда атиги 2-3 та яхширо жамоа бор эди,қолган жамоалар хозирги про лигамизгаям жавоб бера олмасди,шуни учунам чемпионатимизда уйнаб юрган ледир футболчиларимиз термада узини курсата олишмасди,термамизи русда уйнаб юрган Қосимов бошчилигидаги леганерлар амалаб тортиб юришарди,бази жамоаларни майдони бедапоядан беш баттар эди,хулос футболимиз абгор ахволда эди,хозир хам футболимиз жуда кучайиб кетмагану но хозирги пайтда аутсайдр жамоалар хам юқори уриндаги ледирларга осонликча очко бермайди,майдонлар анча тартибга келиб қолган,у пайтлар нефчи чемпионатда чемпион булгани билан халқорода нуқул утириб қуйарди,хатто ОФК кубогида хам ярим йулда қоқилиб чиқиб кетганлари кечагидек эсимизда,бир йили федрациядагилар нефчини урнига насафни чемпионлар лигасида уйнатишганди,уша йили насаф ярим финалгача борганди,адашмасам 2001 йили эди,нима қиласизлар опқочиб,борини очиқчасига ёзаверингларда
Спартак СНГ кубогида 7 гол уриб шармандасини чикарганди шонли нефчимизи,узимизда шонли эди нефчимиз,четда шонсиз мосор эди
+1   
11 nov 17:09:39
Иззатулло
24 йил ортда кайтгандек булдим. Маьлумот учун рахмат! Нефтчи чемпион булсин! Ппхтакор мухлисиман
   
11 nov 20:38:24
Job Ir
Reply to comment by Saturin
Спартак СНГ кубогида 7 гол уриб шармандасини чикарганди шонли нефчимизи,узимизда шонли эди нефчимиз,четда шонсиз мосор эди
Хозирги пахтакорга ухшабми
   
11 nov 20:23:15
Tohatech
O'sha yili esliman kashfiyot Nodir Qo'ziboev bo'lgan 16 yoshda milliy termaga chaqirilgan. 16 yoshida Oliy ligada 2 ta gol ham urgan. Tushunishim boyicha Imomhojaev va PFL ni ........ sigayam ilmagani uchun bu soxta jurnalistchalar katta harf bilan yoziladigan narsani yozishmapti. Hususan ozimni o'glim Qo'ziboevni ko'rib katta bolgan. Hammaga omad/
   
11 nov 18:28:17
Behzod_Uzbekistan
2001 йилги кубок финалида Пахтакор Нефтчини ютиб, кубокни кулга киритган. Уша пайтдаги Пахтакор футболчиси Мухтор Курбоновни футболкаси менда :)) Хозирам яп-янги турибди. Фирменный Адидас форма
   
11 nov 18:20:06
Soccerland777
Nyu Yorkda egizak binolar qulagan!
   
11 nov 18:19:27
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Bek Bek
Ха Фаргоналикка ухшамайсиз Сурхондарëданмисиз ë Кашкадарëдан Сатуринжон. Кайси команда маглубиятга учрамаганки негатив тикиштиряпсиз ? Айнан Нефтчи Осиëда анча яхши натижалар кайт этган.
Ўша беш карра чемпион бўлиб юрган йиллари. Таркибни асосан сурхондарёлик футболчилардан ташкил топганди. Уч ака - ука Дўрмоновлар, ака - ука Бозоровлар, ака - ука Тоировлар, ака - ука Ералиевлар, Цараев, Андреев, Тихонов ваҳокозо ... Санаса ўҳўўў адоғи кўринмайди ...
   
11 nov 18:12:18
Bek Bek
Reply to comment by Saturin
Спартак СНГ кубогида 7 гол уриб шармандасини чикарганди шонли нефчимизи,узимизда шонли эди нефчимиз,четда шонсиз мосор эди
Ха Фаргоналикка ухшамайсиз Сурхондарëданмисиз ë Кашкадарëдан Сатуринжон. Кайси команда маглубиятга учрамаганки негатив тикиштиряпсиз ? Айнан Нефтчи Осиëда анча яхши натижалар кайт этган.
   
11 nov 18:11:09
Arsenal 14
O'sha paytdagi Neftchini tarkibiga e'tibor bersak, faqat ikki futbolchi 30 yoshdan oshgan ekan. Mana jamoa, mana kuch!
   
11 nov 18:06:49
Bek Bek
Reply to comment by BEKSОFT
Stadionmi orqa pastida tanaffus payti HotDog, Perashkilar sotilardi. Kim eslaydi? O’sha payt hotdoglari boshqacha edi
Ха асти гапрмен танаффусда пастга тушсез хотдог манти сомса перашкалар эхх уша даврлар жуда бошкача эди файзли стадион эди.. Анвар Бердиев Сергей Ни Акмал Холматовлар пик даврлари эди
   
11 nov 17:56:48
Hilol
Стадион 3 соат олдин тўлар эди...
   
11 nov 17:34:03
Haqiqat-2
Мактабни битириб, биринчи уринишда институтга киролмаган эдим. Собик МХСК стадионида "Хеч кимга бермаймиз сени, Узбекистон" деб номланган катта гала-концертда мазза килиб дам олганмиз!
   
11 nov 17:22:23
TEMUR
Sergey Ni zoʻr xujumchi edi
   
11 nov 17:04:01
Mekhriddin
Ўша йили (2001) мени жияним туғилган )))
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика