Latest news

17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  3 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  0 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  3 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0 13:09"Реал" ёздаги икки харид туфайли қишки трансферлардан воз кечди  5 12:40Сергеев "Пахтакор"да қайси рақамда ўйнайди?  8 11:42"Ювентус" ўз сардорини трансферга қўйди  3 11:11Расман: "Насаф"ни тарк этган Станоевич "Динамо"га ўтди  5 10:42«Олимпик»да порлаган футболчи «Қўқон-1912»га ўтиши мумкин  1 10:07LʼEquipe. Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  13 09:33«Пахтакор» футболчиси легионерга айланиши мумкин  5

"Нефтчи" — "чемпион"... News

"Нефтчи" — "чемпион"...

Футболнинг ёзилмаган қоидаси бор: "жўжалар саналадиган" пайтда ким яхшироқ ҳолатда бўлса, "улоқ"ни ўша илиб кетади.

Чемпионат якунига оз қолди. Суперлиганинг 2-босқичини қайси жамоалар кўнгилдагидек ўтказаётганини билиш мақсадида сўнгги 5та тур (16-20) натижаларига диққат қиламиз. 

Жиззах осмонида "қора булутлар"

Кишининг эътиборини тортадиган биринчи жиҳат шуки, ОФК кубогини (биз учун) кутилмаганда тарк этган "Сўғдиёна"нинг ишлари ички чемпионатда ҳам юришмаяпти. Суперлигани юқори кайфиятда бошлаган Улуғбек Бақоев шогирдлари охирги 5 ўйинда атиги 2 очко жамғаришди. 

Сизни ҳайрон қолдириши мумкин, аммо бу лигадаги энг ёмон натижа ҳисобланади. Жиззахнинг "бўрилари" охирги 450 дақиқа мобайнида рақиб дарвозасини бор-йўғи 1 марта ишғол қилишди (Про лига йўлланмаси учун асосий даъвогар бўлиб турган, "Динамо" футболчилари ҳам бу орада 5 та гол уришган).

"Навбаҳор" етакчиликни бой берди

15-турдан кейин Самвел Бабаян шогирдлари мусобақада карвонбошилик қилаётган эди. Бироқ, кейинги даврда фақатгина "Қизилқум" мағлуб қилингани боис, "Пахтакор" ва "Насаф" Наманган клубидан ўзиб кетди. 

Охирги турларда "Қўқон-1912" ва "Пахтакор"нинг мағлубиятсиз сериясига якун ясаган Рўзиқул Бердиев шогирдлари айни пайтда олтин медаллар учун асосий даъвогар бўлиб туришибди.

Шунингдек, "аждарлар" ўйин сифати борасида ҳам яхшироқ кўринаётганини унутмаслик керак. Чемпионатнинг ортда қолган даврида барчадан кўпроқ (32) тўп киритган "Насаф" футболчилари гол ўтказмаслик борасида ҳам энг яхши натижани қайд этишяпти (10).

Левченкога тасанно!

Тожикистонлик мутахассис келганидан кейин "Нефтчи"да жуда катта прогресс кузатилди. Мўминжонов бошчилигида 1-даврани 13-ўрин билан якунлаган фарғоналикларни айнан Виталий Левченко қутқариб қолди, десак ҳам муболаға бўлмайди. Унинг жамоаси охирги 5 турда 13 очко тўплади. Бу Суперлигадаги энг яхши натижа бўлиб турибди... 

Қолган клубларнинг 16 — 20-турларда қайд этган статистикаси билан танишинг. Жадвалда "Нефтчи" чемпион...

жамоа номиочко
"Нефтчи"13
"Насаф"11
"Металлург"10
"Пахтакор" 8
АГМК 
"Бунёдкор"8
"Олимпик"6
"Навбаҳор" 6
"Қизилқум"6
"Сурхон"6
"Қўқон-1912"3
"Локомотив"3
"Динамо"2
"Сўғдиёна"2

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика