Latest news

11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  0 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  3 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  14 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  8 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  8 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  28 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  78

“Нефтчи” – “Бухоро” 1:1 (Ўйин шарҳи) News

“Нефтчи” – “Бухоро” 1:1 (Ўйин шарҳи)

Бугун Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионининг захира майдонида “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.

 Мазкур ўйин ҳисоб бўйича “Нефтчи”нинг учинчи назорат баҳси ҳисобланади. Бунгача Ковшов шогирдлари “Навбаҳор” (1:1) ҳамда “Металлург” (0:1) билан куч синашишди. Тошкент шаҳрида кучли қор ёққани туфайли, баҳс бир соат кеч бошланди.

“Нефтчи” таркибида ўзгаришлар давом этади. Жамоа сафига янги легионер футболчи қўшилди. Россиялик  ҳужумчи Вячеслав Сушкин “Нефтчи” кўригида бўлиб турибди. Кеча “Металлург” билан баҳсда майдонга тушган Александр Деребчинский эса кўрикдан ўта олмади ва ўз юртига қайтиб кетди. Дарвозабон Виталий Мирныйга эса шу куни хордиқ берилди. Мураббийлар штаби Фаррух Турдалиев ва Абдумавлон Абдужалилов сингари махаллий дарвозабонларга имконият беришди.

Учрашувни “Нефтчи” футболчилари фаол бошлашди. Аввалги ўйинларга нисбатан фарғоналиклар бу ўйинни ҳужумкор тарзда олиб боришди. Вячеслав Сушкин илк ўйинида ўзининг фаоллиги билан ажралиб турди. Майдон қордан тозаланган бўлсада, барибир об-ҳаво ўз таъсирини ўтказди. Ўйинчилар ҳаракатланишда бир қатор қийинчиликларга дуч келишди.

Биринчи бўлимда Абдул Азиз Юсупов ҳамда Элёр Мамасолиев ўзининг қанотдаги фаоллиги эвазига бир неча марта рақиб жарима майдончасига ёриб киришди. Шу каби вазиятлар Вячеслав Сушкин ва Ю Кубокида ҳам кузатилди. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб “Нефтчи” жамоаси ҳисоб очди. Элёр Мамасалиев қанотда турган Кубокига тўпни ташлади. Ю эса ҳимоячиларни алдаб жарима майдончасига кириб боришга муваффақ бўлди. Аммо уни қўполлик билан тўхтатишди. Учрашув бош ҳаками мазкур вазиятда пенальти белгилади. Япониялик футболчи ўзи ишлаган стандартни ўзи муваффақиятли амалга оширди. 1:0. Кўп ўтмай “Бухоро” жавоб голини урди. Очиғини айтиш керакки, баҳсда жуда қўполликлар кузатилди. Биринчи бўлимда “Бухоро” футболчиси Роббим Ҳасанов “Нефтчи” вакили Абдул Азиз Юсуповнинг оёқларига ўта қўпол тарзда ташланди. Шу туфайли Юсупов ўйинни бошқа давом эттира олмади. Кўп ўтмай, бухороликлар ҳисобни тенглаштиришди. Артём Филипосян жарима тўпини қойилмақом тарзда амалга оширди ва дарвозанинг юқори нуқтасига жойлаб қўйди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида тугади.

Афсуски, иккинчи бўлим тўлиқ бўлиб ўтмади. Иккинчи таймнинг бошида “Бухоро” футболчиси Эргаш Исмоилов фарғоналикларнинг легионери Ю Кубоки билан тўқнашиб кетди. Натижада бухоролик футболчи хушини йўқотди. Ўйинчининг аҳволи жиддий бўлгани сабабли ўйинни бошқа давом эттиришнинг хожати қолмади. Унга дарҳол тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилди. Кейинчалик маълум бўлишича, Эргаш Исмоиловнинг аҳволи анча яхши экан.


“Нефтчи” – “Бухоро” 1:1 (1:1)

Голлар: 
Ю Кубоки – 1:0, Артем Филипосян – 1:1

“Нефтчи”: Фарруҳ Турдалиев, Шукурали Пўлатов, Даврон Маматов, Искандар Шойқулов, Аваз Агалиев, Сунатилло Эрматов, Абдужамол Исроилов, Элёр Мамасолиев, Абдулазиз Юсупов, Ю Кубоки, Вячеслав Сушкин
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Авазбек Ўлмасалиев, Жалил Кимсанов, Аброр Исмоилов, Отабек Аҳмаджонов, Жамшид Қобилов

“Бухоро”: Асилбек Амонов, Қахрамонов Жавохир, Бобир Амонов, Шавкат Саломов, Саломат Қутибоев, Санат Шихов, Артем Филипосян,Роббим Хасанов, Эргаш Исмоилов, Акобир Тўраев, Сергей Русецкий,
Захира: Акмал Турсунбаев, Нозим Умуров, Бахриддин Вахобов, Аманов Арсланмурат,  Тохир Шамшитдинов, Рахматулло Бердимуродов, Азиз Ибрагимов

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика