Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

"Нефтчи" билан ҳали шартнома имзоламадим, лекин мен шу ердаман" - Оливер Шаркич жамоадаги тақдири, "Пахтакор" ва Черан ҳақида News

"Нефтчи" билан ҳали шартнома имзоламадим, лекин мен шу ердаман" - Оливер Шаркич жамоадаги тақдири, "Пахтакор" ва Черан ҳақида

Орадаги кичик танаффусдан сўнг "Нефтчи" Туркиядаги йиғинни давом эттирмоқда.

Бугун тушликдан сўнг жамоа аъзолари машғулотни яшил майдонда олиб борди. Йиғиннинг бошида жамоага келиб қўшилган Оливер Шаркич ҳамон шу ерда бўлиб турибди. Унинг "Нефтчи"даги тақдири қандай бўлади? Жамоада қоладими? Шу ва бошқа саволлар билан Шаркичга юзландик. 

- "Нефтчида"сиз ва жамоа билан мавсумга тайёргарлик жараёнини ўтаяпсиз... 

- Бу ҳақида кейинроқ гаплашганимиз маъқул, деб ўйлайман.  Чунки, ҳали хам расмий шартномага имзо қўймадим, клуб томонидан ҳужжатлар тайёрланяпти. Шу сабаб ҳали расмий келишувга эришмадик, лекин мен ҳозир жамоадаман.

- Янги жамоангиз ҳақида таассуротларингиз билан бўлишсангиз?

- Жамоа яхши, шерикларим ҳам ажойиб, менга ҳаммаси ёқяпти.

- Сиз ўтган мавсум "Пахтакор"да ўйнадингиз, мавсум сўнгида эса "Пахтакор" чемпионликка эришди...

- Мен ўтган мавсумнинг яримини "Пахтакор"да ўтказдим. Афсуски,  июнь ойида эса жароҳат олдим. Мен у ерда ёқимли дамларни ўтказдим. Жамоадошларим билан анча яхши чиқишиб кетгандим, улар хам мени ёқтириб қолишган эди. Лекин Максим Шацких ўз қарорини қабул қилиб бўлганди. Биз бир-биримизни яхши тушуна олмадик, шу сабаб энг тўғри қарор шартномани бекор қилиш эди. Дўстларим учун хурсандман улар чемпион бўлишгани мени қувонтиради.

- Черан билан яхши дўст бўлиб қолган эдингиз. Майдонда ўзаро тушунишингиз ҳам ёмон эмасди...

- Ҳа, Черан билан яхши дўстмиз, ҳали ҳамон у билан алоқадаман. У менга янги давлатга кўникишимга катта ёрдам берди. Кўп нарсани таржима қилиб ёрдамлашарди. 

- Янги мавсумни "Нефтчи"да бошлашингиз қанчалик аниқ?

- Ҳали аниқ эмас тўғриси. Аммо хеч нарсани инкор қилиб бўлмайди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика