Latest news

10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  3 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  6 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  1 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  6 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  10 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  54 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"га ютқазди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   7 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  16 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  1 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  4 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0

"Нефтчи" автобуси ёдингиздами? News

"Нефтчи" автобуси ёдингиздами?

"Нефтчи" ўз қадриятларига эга клуб ҳисобланади.

Ёшлигимизда газета саҳифаларида "Нефтчи" жамоасининг узоғини яқин қиладиган "Икарус" русумли автобус суратига тез-тез кўзимиз тушарди. Автобус ўз даврини ўтаб бўлди деган ўйда эдик, йўқ унақа эмас экан.

"Икарус" ҳалиям "Нефтчи" хизматида. Бир неча йиллар давомида асосий таркиб учун хизмат қилган бу автобус ҳозирда "Нефтчи" ўринбосарларини сафар учрашувларига элтмоқда. Қойил қолса арзийди. 

U-21 чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Локомотив" баҳсига фарғоналиклар мана шу автобусда Қўқон шаҳрига келишди. Ҳайдовчи билан гаплашганимда, "Ҳа, бу ўша автобус, Худога шукур ҳалиям юрибди" деди. 

- Ака, автобус олинганига қанча бўлди? - қизиқиб сўрайман мен. 

- 1995 йил биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Фарғона вилоятига ташрифи муносабати билан жамоага шу автобус ҳадя қилинганди. Шундан бери хизматда. Худо хоҳласа, шу воқеагаям 27 йил бўлди.

27 йиллик автобус! Бу орада "Нефтчи" не кунларни бошдан кечирмади, не-не жойларга бориб ўйнаб келмади. Мана шу автобус жамоанинг қувончли ва маҳзун кунларида бирга бўлган, бирга турган ва бирга кўрган.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика