Latest news

13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  0 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  2 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  33 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

«Нефтчи» Ашурматов бўйича расмий баёнот берди News

«Нефтчи» Ашурматов бўйича расмий баёнот берди

Бугун ижтимоий тармоқларда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ўзининг телеграм саҳифасида «Нефтчи» футбол клуби 500.000 долларга футболчи сотиб олади деган хабар тарқатди.

Ушбу ҳолат бўйича «Нефтчи» қуйидагиларни маълум қилади.

«Нефтчи» янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда тайёргарликларни давом эттирмоқда. Шунга мувофиқ равишда селекция ишлари ҳам давом этмоқда. Куни кеча клуб расмий саҳифаларида клуб ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторовнинг қисқа интервьюси тақдим этилганди. Унда Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов селекция жараёнлари ҳақидаги фикрларида айтилган иккита позиция бўйича ўзбек футболи жамоатчилигига таниш бўлган бир қатор футболчилар кўриб чиқилаётгани ва музокаралар давом этаётганини билдирилганди. Рўйхатдаги футболчилар орасида бугун тармоқларда номи келтирилган терма жамоамиз ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳам бор. Лекин «Нефтчи» клуби шуни маълум қиладики, жамоа раҳбарияти Рустам Ашурматовнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирмаган. Бу ҳолат бўйича тармоқларда баъзи блогерлар асосланмаган ва нотўғри маълумотни тарқатди.

Шунингдек, клуб ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов бу ҳолат бўйича қўшимча равишда изоҳ бериб ўтди «Тармоқларда тарқалган хабар 100% фейклигини билдириб ўтаман. Жамоамиз РПЛ клубларидан футболчи сотиб олиш имкониятига эга эмас. Музокаралар олиб борилаётган футболчиларни қўлга киритсак ҳам ёки эркин агент сифатида ё ижара асосида буни амалга оширамиз. Бунга яққол мисол тариқасида ўтган йили жамоамиз сафига «Алания»жамоасидан келиб қўшилган Ҳусайн Норчаевни келтириб ўтаман. Жамоамиз мухлислари клубимиз ҳақидаги аниқ ва тўғри хабарларни клуб расмий сайти ва тармоқлардаги саҳифаларидан билишлари мумкин».

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика