Latest news

02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  10 02:29Левандовски масаласи ёпилди  1 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  0 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  5 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8

"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди News

"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди

"Нефтчи" афсонаси Абдумажид Тоиров Фарғона жамоасига қайтди.

Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати эълон қилди.

"Бир вақтлар "Нефтчи" таркибида ҳимоячи амплуасида тўп суриб, мухлислар эътиборини қозонган Абдумажид Тоиров яна "Нефтчи"га қайтди. У ёшлар билан ишлаш тизими раҳбари ҳамда U19 ва U21 жамоалари координатори сифатида фаолият юритади. 


Маълумот учун, Абдумажид Тоиров 1974-йил 5-август куни  Сурхондарё вилоятида туғилган. Футболчи сифатида 21 ёшида Ўзбекистон олий лигасида дебютини 1996-йили АСК (Термиз) клубида бошлаган.Футболчи клуб билан тўрт мавсумни ўтказди ва 60 та ўйинда иштирок этди. 2000-йилда эса у ўша даврнинг энг кучли клубларидан бири – Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасига ўтиб, 6 мавсум давомида 160 дан ортиқ ўйинда майдонга тушди. 2001-йилда мамлакат чемпиони ва тўрт карра кумуш медали совриндори, уч карра Ўзбекистон кубоги финалчиси бўлган.


Абдумажид Тоиров ёшлар билан ишлашда бор маҳоратини ишга солиб, қувончли натижаларга эришади, деб умид қиламиз" - дейилади клуб расмий баёнотида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика