Latest news

15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  0 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  0 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0 14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  5 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   3 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  1 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  15 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  23 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  7 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3

НДПИ жамоаси Қорақалпоғистон кубогини қўлга киритди News

НДПИ жамоаси Қорақалпоғистон кубогини қўлга киритди

Нукус шаҳрида футбол бўйича Қорақалпоғистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Турнирда олий ва ўрта таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлардан жами 12 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боришди.

Мусобақада Ажинияз номидаги Нукус педагогика институти жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Бекмуратов Жамал мураббийлик қилган жамоа дастлабки босқичда Нукус тумани майдонида меҳмон бўлиб 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекиб қайтган бўлса, ўз майдонидаги беллашувда йирик 5:1 ҳисобида зафар қучди.
Кейинги ўйинда НДПИ жамоаси Хўжайли тумани жамоаси билан ўйнаши керак эди. Бироқ бу ўйинда хўжайлиликлар иштирок этишмади ва оқибатда Ж.Бекмуратов шогирдларига техник ғалаба ёзилди.


Финал ўйинида НДПИ ва Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоалари чиқишди. Мазкур тўқнашувда институт жамоаси Наврўз Алимовнинг "дубл"и эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритди.

Ғолибларга диплом ва кубок топширилди. Қимматбаҳо ёки арзон совғалар ҳам берилмагани бироз аянчли ҳолат бўлди.

Мусобақа якунланганидан сўнг биз мураббий ва футболчилар фикрлари билан танишдик.


- Турнирда ўтказилган 3 та ўйинда ҳам жамоамиз устунликка эришди ва ҳақли тарзда ғолибликни қўлга киритдик. Жамоамиз сафида "Орол"даги ўйинлари орқали мухлисларга таниш бўлган Наврўз Алимов, Мирас Карлибоев, Азамат Илясов каби футболчилар асосий ролни ижро этишди. Энди жамоамиз иккинчи лига жамоалари орасида бўлиб ўтадиган Республика босқичида иштирок этишади, - дейди НДПИ жамоаси устози Ж.Бекмуратов.

- Учрашувлар анча муросасиз тарзда кечди. Айниқса финал қийин бўлди. Университет жамоасида ҳам анча кучли футболчилар бор эди. Бироқ якунда омад бизга кулиб боқди. Жамоанинг муваффақиятларида мураббийларнинг ҳиссаси юқори бўлди. Финалда гол уришни жуда хоҳлагандим. Бироқ гол ура олмаган бўлсам ҳам, жамоамнинг ғалабасидан хурсанд бўлдим. Энди Республикамизнинг бошқа вилоятлари жамоаларига қарши ўйинларга тайёргарлик кўрамиз", - дейди НДПИ жамоаси ярим ҳимоячиси Азамат Илясов.

Яқин орада Азамат Илясов билан кенг қамровли суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фурқат Юсупов
Нукус шаҳридан махсус


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика