Latest news

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Назорат учрашуви. "Шўртан" - "Бухоро" 3:0 News

Назорат учрашуви. "Шўртан" - "Бухоро" 3:0

Бугун "Обод" стадионида "Шўртан" ва "Бухоро" навбатдаги назорат баҳсини ўтказди.
Қор остидан бошланган ўйинннинг биринчи бўлимида тўла устунлик ғузорликлар тарафида бўлди. Бўлим давомида "Бухоро" бир марта ҳам дарвоза томонга зарба бермагани эътиборга моликдир. Бўлимни ўзида "Шўртан" уч марта рақиблари дарвозасини ишғол этди. Мирзакамол Камоловнинг қанотдан ошириб берган пасини Суҳбор Бердиев пастга тушурмасдан дарвозага жойлаб қўйди. 22 дақиқада Виктор Клишин жарима майдончаси ичида икки ҳимоячини осонлик билан ортда қолдириб, ҳисобни оширди. 35 дақиқага келиб қанотдан оширилган тўпни яна бир бор Клишин боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Бу ўйинни жуда ҳам кучсиз ҳимояга эга бўлган "Бухоро" ва анчагина кучли кўринишдаги ҳужумга эга бўлган "Шўртан" баҳси деса ҳам бўлади. Иккинчи бўлимда ҳам "Шўртан" ҳужумлар ва вазиятларга эга бўлди. 80 дақиқада Акобир Тўраевнинг майдонга тушиши вазиятни ўзгартирди лекин Тўраев ҳам яқин масофадан дарвозани ишғол эта олмади. Иккинчи бўлимда гол киритилмади ва "Шўртан" йирик ғалабани сақлаб қолди.

Назорат учрашуви.
Тошкент. 1.02.2015

"Шўртан" - "Бухоро" 3:0
Голлар:
1:0 Суброб Бердиев (10) , 2:0 Виктор Клишин (22), Виктор Клишин (35)

"Шўртан": Темур Жўраев, Умар Эшмуродов, Жамол Отақулов, Рустам Аъзамов, Мирзакамол Камолов, Самандар Шодмонов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Элдор Бойматов, Суҳроб Бердиев, Виктор Клишин, Ҳусниддин Ғофуров.
Захирадан майдонга тушганлар: Элдор Тожибоев, Аббос Омонов, Асрор Алиқулов, Юсуф Бўриев, Олим Каримов, Шерзод Шарипов.

"Бухоро":
Александр Корнечук, Темур Кагиров, Темур Турдиев, Жамол Убайдуллаев, Хасан Асқаров, Виталий Пламадела, Суҳроб Неъматов, Дилявер Абибуллаев, Евгений Кочнев, Отабек Нарзуллаев, Отабек Исроилов.
Захирадан майдонга тушганлар: Фаррух Турдиалиев, Зайниддин Тожиев, Равшан Асланов, Аҳрор Умаржонов, Азамат Шарипов, Акобир Тўраев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика