Latest news

13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  1 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  4 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  22 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  4 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  2 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11

Назорат учрашуви: “Шаржа” – “Бунёдкор” 1:3 News

Назорат учрашуви: “Шаржа” – “Бунёдкор” 1:3

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги учинчи назорат учрашувини маҳаллий “Шаржа” клубига қарши ўтказди.

Қизиқарли ва ҳужумларга бой тарзда ўтган баҳсда Миржалол Қосимов бошчилигидаги “қалдирғочлар” рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқада Қодирқулов-Тошматов комбинациясини Муроджон гол билан якунлаб, ҳисобни 2:0га оширди. Иккинчи бўлим ўрталарида Шохруҳ Гадоев чамаси 24 метрлар узоқликдан “Шаржа” дарвозасини аниқ нишонга олди – 3:0. 84-дақиқада амирликлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 11 метрлик нуқтадан Юсуф Саид ҳисобни қисқартирувчи голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги учинчи учрашувида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бошчилигидаги “қалдирғочлар” бунгача Хитойнинг икки клуби – “Чуньцин Лифан” (0:0) ва “Шаньдун Лунэн” (4:0) жамоалари билан куч синашиб, бир дуранг ва бир ғалаба қайд этишди.

Назорат учрашуви
Шаржа. "Ҳолид бин Муҳаммад" стадиони
“ШАРЖА” – “БУНЁДКОР” 1:3 (0:2)
Голлар:
Достонбек Хамдамов 6 пенальти (0:1), Муроджон Тошматов 29 (0:2), Шохруҳ Гадоев 76 (0:3), Юсуф Саид 84 пенальти (1:3)
“Шаржа”: Одил Ал-Хусайни, Ҳассан Солиҳ, Лулиньо, Омар Жума, Абдуллоҳ Ғаним, Отабек Шукуров, Веллитон, Муҳаммад Жабир, Сухаил Ал-Мансури, Ҳамад Иброҳим, Эйса Аҳмад
Захирадан майдонга тушганлар: Абдуллоҳ Юсуф, Ҳолид Ал-Ризо, Юсуф Билол, Мажид сурур, Саид Юсуф, Аҳмад Ал-Ризо, Али Ал-Занхани, Муҳаммад Иброҳим, Муҳаммад Саиф, Иброҳим Жамал
“Бунёдкор”: Суҳробжон Султонов, Анвар Ғофуров, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Дилшод Аҳмадалиев, Жовлон Иброҳимов, Миржамол Қосимов, Муроджон Тошматов, Санжар Қодирқулов, Достонбек Ҳамдамов, Шаҳзодбек Нурматов
Захирадан майдонга тушганлар: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Сардор Собирхўжаев, Давронбек Умиров, Филип Раевац, Расул Юлдошев, Артём Габелок, Миржаҳон Мираҳмадов, Абдулла Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Шохруҳ Гадоев


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика