Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Назорат учрашуви. "Қизилқум" - "Насаф" 3:2 News

Назорат учрашуви. "Қизилқум" - "Насаф" 3:2

Бугун Навоийда олий лиганинг икки клуби ўзаро назорат учрашуви ўтказишди.
"Қизилқум" Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилди.

34-дақиқада қаршиликлар ўз жарима майдонлари ичида Наврўзбек Алимовни йиқитишди. Бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. "Нуқта"дан Элдор Самарали фойдаланди - 1:0.

Орадан кўп ўтмай Акмал Рустамов дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб чамаси 35 метрлардан дарвозани ишғол қилди - 2:0.

59-дақиқада "Насаф" ҳимоячилари Алимовни жарима майдони яқинида йиқитишди. Жарима тўпини Самандар Шодмонов голга айлантирди - 3:0.

87-дақиқада захирадан майдонга тушган Кенжа Тўраев ҳисобни қисқартирди - 3:1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада Кенжанинг ўзи "аждарлар"нинг иккинчи голини урди - 3:2.

Учрашув айнан шу ҳисоб билан якунланди.

"Қизилқум" - "Насаф" 3:2
Навоий вилояти. Қизилтепа тумани. "Дўстлик" стадиони. 12:00
Ҳакамлар
: Рустам Бобомуродов
Голлар: Элдор Бойматов 35, - 1:0 пенальти. Акмал Рустамов 39, - 2:0. Самандар Шодмонов 59, - 3:0. Кенжа Тўраев 87, - 3:1. Кенжа Тўраев 90+2, - 3:2.
"Қизилқум": Артём Макосин, Миржалол Қурбонов, Азиз Усмонов, Акмал Холиқов, Акмал Рустамов, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, Самандар Шодмонов, Наврўзбек Алимов
Захира: Дилшод Ҳамроев, Алишер Холиқов, Жамшид Шохназаров, Руслан Санаев, Сарвар Холматов, Фаррух Ҳайдаров, Азиз Абдуллаев.

"Насаф": Ўткир Юсупов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Алишер Юсупов, Артур Геворкян, Бойдуллаев, Илҳом Шомуродов (Игорь Таран, 46), Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев, Азамат Алланиёзов (Кенжа Тўраев, 46).
Захира: Михаил Наумов, Элдор Суюнов, Лазиз Убайдуллаев, Улуғбек Дадабоев, Акром Бахриддинов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика