Latest news

12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  0 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  2 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  0 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  4 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  1 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  5 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  2 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  5 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  6 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  25

Назорат учрашуви: "Қизилқум" - "Бухоро" 2:1 News

Назорат учрашуви: "Қизилқум" - "Бухоро" 2:1

Аввал хабар қилганимиздек, 27 декабрь куни Навоийда “Қизилқум” жамоаси янги мавсум олдидан илк назорат ўйинида майдонга тушди. Унда “Бухоро” футболчилари кончилар меҳмони бўлдилар.
Бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар хоҳ расмий, хоҳ ўртоқлик мақомда бўлишидан қатъий назар доимо муросасиз ва шиддатли кечади. “Ёшлар” спорт мажмуи яшил майдонида кечган баҳс ҳам бундан мустасно эмас.

Унда жамоалар қуйидаги таркибларда майдонга тушдилар:

“ҚИЗИЛҚУМ” (Навоий): Эркин Жабборов, Руслан Санаев (Асқаржон Муҳиддинов, 31), Файзулла Қамбаров (Нуриддин Раҳматуллаев, 61), Акмал Рустамов, Шерали Жўраев (Баҳодир Қосимов, 70), Жамшид Шоҳназаров (Бобир Маъмиров, 46), Алишер Саноев, Ғайрат Жумаев, Фарруҳ Ҳайдаров (Бобиржон Искандаров, 46), Алишер Холиқов (Феруз Бобоқулов, 46), Азизбек Усмонов (Азизжон Назаров, 83).

“БУХОРО” (Бухоро): Мақсуд Шабанов, Евгений Кочнев, Суҳроб Неъматов, Равшан Аслонов, Аҳрор Умаржонов, Азамат Шарипов, Ислом Халилов (Умрулло Рамазонов, 59), Нозим Умуров, Азиз Ғуломхўжаев,  Отабек Исроилов, Отабек Нарзуллаев (Меҳрож Ғуломов, 70).

Учрашувни Олий  тоифадаги ҳакам Зокир Қодиров бошқариб борди. Унга лайнсменлар Обид Жумаев ҳамда Руслан Самандаровлар кўмаклашди. Нодир Болтаев эса захира ҳаками вазифасини бажарди.

Ўйин тафсилоти хусусида қисқача тўхталадиган бўлсак, учрашув тўлиқ мезбонлар устунлигида ўтди. Дастлаб “Қизилқум” ҳужумчиси Алишер Холиқов 11-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Жамшид Шоҳназаровнинг фаоллиги эвазига мезбонлар ўртадаги фарқни иккитага етказдилар — 2:0.

Танаффусдан сўнг, кончилар таркибида бир қатор ёшлар майдонга туширилди. Жумладан, мезбонлар мураббийлар штаби ўтган мавсумни асосан ёшлар таркибида ўтказган Нуриддин Раҳматуллаев, Бобиржон Искандаров, Азизжон Назаров, Баҳодир Қосимов сингари умидли футболчиларга ўйнаш имконини берди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар вакили Суҳроб Неъматов 62-дақиқада ўзини кўрсатиб, ўртадаги фарқни қисқартирди — 2:1. Қолган дақиқаларда эса ҳисоб бошқа ўзгармади.

Шундай қилиб, “Қизилқум” жамоаси янги мавсум олдидан ўтказилган дастлабки ўқув-машғулот йиғинини ниҳоясига етказди. Жамоа аъзолари учун Янги йил байрами муносабати билан кичик таътил эълон қилинди.

Режага кўра, кончилар қисқа таътилдан сўнг, 2015 йилнинг 5 январь куни ўз қароргоҳларида йиғилишади ва Тошкентга сафар қиладилар. 6 январь куни пойтахтимизда “Қизилқум” жамоаси аъзолари учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси томонидан махсус семинар ўтказилади.

7 январда эса навоийликлар “Футбол-Мед” тиббиёт-соғломлаштириш марказида кўрикдан ўтишни режалаштиришган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика