Latest news

10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  2 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  3 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  4 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  17 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0

Назорат учрашуви. «Қизилқум» - «Бухоро» 1:0 News

Назорат учрашуви. «Қизилқум» - «Бухоро» 1:0

«Қизилқум» жамоаси аъзолари 11 январдан буён Навоий шаҳрида иккинчи босқич ўқув-машғулот йиғинини давом эттиришмоқда.
Бош мураббий Юрий Лукин қўл остида айни чоғда ўттиз нафарга яқин футболчи кунига икки маҳалдан шуғулланяпти. Куннинг биринчи ярмида жисмоний тикланиш машқлари, шунингдек, кроссга алоҳида эътибор қаратилаётган бўлса, тушдан кейин машғулотларда футболчилар кўпроқ тўп билан ишлашга аҳамият беришмоқда.
 
Аввал таъкидлаганимиздек, жамоанинг ўтган йилги асосий таркиби сақлаб қолинган. Бултур бошқа футбол клублари шарафини ҳимоя қилган Александр Антипов («Спартак» Бухоро), Шерали Жўраев («Олмалиқ»), Руслан Вагапов («Металлург»), Ўктам Саъдинов («Зарафшон»), Владимир Шишелов («Металлург» Новокузнецк, Россия), Миржалол Қурбонов («Гулистон») сингари футболчилар ҳозирда навоийликлар таркибида кўрикдан ўтишмоқда. Шунингдек, охирги чемпионатнинг иккинчи даврасини «Қизилқум» таркибида ижара асосида ўтказган Элдор Бойматов («Насаф») ҳам айни пайтда Юрий Лукин машғулотларида қатнашмоқда. Бу ўйинчиларнинг бирортаси билан ҳозирча расман шартнома имзоланмаган.
 
Янги йилнинг дастлабки кунларидан бошлаб машғулотларда иштирок этиб келган ҳужумчи Хуршиджон Йўлдошев навбатдаги мавсумни бошқа жамоада ўтказишни маъқул топган ва куни кеча Навоийни тарк этган. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасидан навоийликлар сафига келиб қўшилган эди.
 
17 январь куни иккинчи ўқув-машғулот йиғини доирасида «Қизилқум» футболчилари илк синов назорат учрашувини ўтказди. Навоийда ўтказилган мазкур ўйинда улар «Бухоро» жамоаси билан куч синашди. Унда Наврўз Алимов киритган ягона гол кончиларга ғалаба келтирди — 1:0.
 
Назорат ўйинида бош мураббий Юрий Лукин қуйидаги футболчиларни майдонга туширди:
 
“Қизилқум”: Эркин Жабборов (Артём Макосин, Александр Антипов,), Асқар Муҳиддинов, Акмал Холиқов, Акмал Рустамов, Миржалол Қурбонов, Руслан Вагапов, Элдор Бойматов (Жамшид Шоҳназаров, Сарваржон Холматов), Фарруҳ Ҳайдаров, Шерали Жўраев, Наврўз Алимов (Ўктам Саъдинов, 75), Алишер Холиқов.
 
Мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи Владимир Шишелов бироз бетоблиги туфайли ушбу баҳсда майдонга тушмади.
 
Режага кўра, навоийликлар навбатдаги ўртоқлик учрашувини 26 январда ўтказишади. Шу куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” футболчилари Навоийга ташриф буюради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика