Назорат учрашуви . “Қизилқум” – “Бунёдкор” 3:1
22 jan 2019 23:00
News
Назорат учрашуви . “Қизилқум” – “Бунёдкор” 3:1
Аслида режа бўйича навоийликлар кеча АГМКга қарши майдонга чиқишлари лозим эди. Аммо маълум сабабларга кўра бу беллашув ўтказилмади. Шу боис бугун жамоамиз аъзолари Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор”га қарши саф тортишди.
“Чиғатой” спорт базаси сунъий қопламали майдонда кечган беллашувнинг биринчи бўлимида тошкентликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо иккинчи бўлимни катта устунлик билан бошлаган навоийлик футболчилари иккинчи қирқ беш дақиқаликда тезлик билан ҳисобни ўзларининг фойдаларига ўзгаритра олишди.
Дастлаб ўнг қанотдан Шерали Жўраевнинг узатиб берган тўпини Алишер Саноев чамаси 16 метрлар масофадан тўхтатмасдан дарвозага аниқ йўллади-1:1. Орадан ҳеч қанча ўтмай яна ўша қанотдан бошланган ҳужумни Саноев муваффақиятли якунлади. Ўйин охирларида захирадан майдонга тушган Бекзод Ғанижонов “Бунёдкор” ҳимоячилари ва дарвозабонини усталик билан доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди-3:1.
“Қизилқум” йиғни доирасидаги учинчи назорат учрашувини 24 январь куни ЖАР стадионида “Пахтакор”га қарши ўтказади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Comments