Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 1:0
01 mar 2015 14:15
News
Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 1:0
Бугун "Навбаҳор" пойтахтдаги йиғин доирасида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши назорат учрашуви ўтказди.
Учрашув "Навбаҳор" устунлигида ўтди. Биринчи бўлимда Дилшод Жабборовнинг ошириб берган тўпини Мамазулумов дарвозага жойлаб қўйди, 1:0. Танаффусгача ушбу ҳисоб ўзгармади. Иккинчи бўлимда мураббийлар таркибда ўзгаришларни амалга оширишгач футболчиларимизда гол уришга бир қатор қулай имкониятлар бўлди, лекин 1:0 ҳисоби ўйин охиригача сақланиб қолди.
"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Меленчук, Акбаров, Рижко, Саматов, Бердимуродов, Жабборов, Аҳмедов, Шихов, Мамадалиев, Маҳмудов, Мамазулумов.
Захирадан майдонга тушганлар: Хўжаев, Бақоев, Алумона, Георгиев, Ҳасанов, Расулов, Валижонов.
Шу билан "Навбаҳор"нинг пойтахтдаги йиғини якунига етди. Энди 4 март куни жамоа Наманганда тўпланади. 14 мартга қадар яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказиш режага киритилган. Ҳозирча рақиб номи маълум эмас. Ушбу масалага ойдинлик киритилса, сайтимиз орқали хабар берамиз.

Link :
Source : pfcnavbahor.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments