Latest news

01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  4 00:42Италия Кубоги. "Аталанта" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  2 00:33Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!  12 00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  4 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  0 23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  1 23:19Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади  20 22:57Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади  3 22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  3 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  1 21:32Ўртоқлик учрашуви. “Андижон” Украина жамоаси билан дуранг ўйнади  3 20:52Хебай Қозоғистон клубига ўтди  6 20:20“Бавария” муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтирди  1 19:55"Каттақўрғон" стадионида ишлар қизғин  1

Назорат учрашуви: “Насаф” - “Навбаҳор” 2:1 News

Назорат учрашуви: “Насаф” - “Навбаҳор” 2:1

Бугун Тошкентдаги ЖАР стадиони машғулотлар майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказган футболчиларимиз кичик ҳисобда ғалабага эришишди.
Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида иккинчи назорат учрашувини ўтказган Рўзиқул Бердиев шогирдлари биринчи бўлимда Азамат Алланиязовнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бўлим якунига етаётган бир пайтда “Насаф” ҳимоячиси Одил Ҳамробеков рақиб футболчиси Абдумалик Абдуллаевга нисбатан ўйин қоидасини бузгач, бош ҳакам ҳимоячимизни майдондан четлатди. Чамаси 18 метрлардан белгиланган жарима тўпини қайтаришда тўп ҳимоячимизни қўлига тегиб қайтди. Натижада Элдорбек Суюнов қўриқлаётган дарвоза томон 11-метрлик жарима тўпи белгиланди. Дарвозабон тўп йўналишини топган бўлсада, Рўзимбой Аҳмедовнинг зарбаси голга айланди.

Иккинчи бўлимда таркибда бир қатор ўзгаришлар рўй бергач, “насаф”чилар рақиб дарвозаси томон босимни оширишди. Натижада “Навбаҳор” дарвозасига икки марта 11-метрлик жарима тўпи белгиланди. Дастлаб Эркин Бойдуллаевнинг зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, кейинги сафар Шомуродовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Ўйин якунига етаётган бир пайтда барибир қаршиликлар мақсадларига эришишди. Захирадан майдонг тушган Лазиз Убайдуллаев чамаси 18 метрлардан дарвозанинг пастки узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 2:1.

Учрашув якунлангач, қаршилик футболчиларга қисқа таътил эълон қилинди. Жамоа аъзолари 23 июль куни Қаршида тўпланишади ва тайёргарликни воха марказида давом эттиришади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика