Latest news

19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   0 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  2 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  6 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  8 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  12 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  27 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  4 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  5 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5

Назорат учрашуви. “Насаф” – “Металлург” 2:2 News

Назорат учрашуви. “Насаф” – “Металлург” 2:2

Суперлиганинг ҳал қилувчи ўйинларига тайёргарликни давом эттираётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун Қибрайда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди.

Қизиқарли кечган баҳсда томонлар дурангга рози бўлишди – 2:2. Ўйиннинг биринчи бўлимини воҳаликлар 1:0 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал этишди. Иккинчи тайм аввалида бекободликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди. Бироқ пойтахт вилояти вакилларининг хурсандчилиги 4 дақиқақа давом этди. Тезкор ҳужумдан қаршиликлар яна унумли фойдаланиб, ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Учрашув сўнггига келгандагина “Металлург” мағлубиятдан қутилиб қолди. Бекободликлардан ҳар иккала тўпни Зоҳид Абдуллаев киритган бўлса, қаршиликлардан Бобир Абдухолиқов ҳамда Дониёр Нарзуллаевлар муваффақият қозонишди.

“Металлург” бугунги учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди.

Металлург”: Жавоҳир Илёсов, Аброр Хусинов, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Аббос Отахонов, Станислав Андреев, Павел Смоляченко, Давронбек Умиров, Аброр Тошқўзиев, Шаҳзод Шайманов, Зоҳид Абдуллаев.

Заҳирадантушганлар: Сардор Қобилжонов, Андрей Шипилов, Баҳодир Пардаев, Зафар Тўраев, Муҳаммад Исаев, Отабек Зокиров, Забихилло Ўринбоев, Дониёр Ҳошимов.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 23-турини “Металлург” ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 14 сентябрь куни соат 18:00 да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика