Latest news

15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  8 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  2 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  8 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  11 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  9 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  2 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  1 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Назорат учрашуви. “Насаф” - “Бухоро” 1:0 News

Назорат учрашуви. “Насаф” - “Бухоро” 1:0

Қаршида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Насаф” футболчилари бугун “Бухоро” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказишди.
Қарши “Марказий” стадиони машғулотлар майдонида ўтказилган беллашувда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Учрашувнинг 9-дақиқасида жамоамизга янгидан келиб қўшилган украиналик легионер Олександр Каблаш рақиб ҳимоячиси ва дарвозабонига нисбатан илдамроқ ҳаракат қилди ва дарвозани ишғол этди. Таъкидлаш жоизки, ушбу ўйинда Каблаш гол уриш билан бирга ўзи ва жамоадошлари учун бир неча бор қулай вазиятларни яратди ва ўйинни кузатиш учун ташриф буюрган камсонли ишқибозларнинг олқишига сазовор бўлди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида “Насаф” устози асосан ёш футболчиларга имкон берди. Шу билан бирга куни кеча жамоамиз сафига келиб қўшилган ярим ҳимоячимиз Эркин Бойдуллаев ҳам иккинчи 45 дақиқаликда тўлиқ ҳаракат қилди.

Назорат учрашуви. 13.01.2015.

“Насаф” -“Бухоро” 1:0 (1:0)

Қарши шаҳри.

Бош ҳакам: Ф.Норсафаров.

“Насаф”: Михаил Наумов, Ҳамза Каримов, Шерзод Аъзамов, Ботир Қораев, Алишер Юсупов, Одил Ҳамробеков, Баҳром Абдураҳимов, Акрам Баҳриддинов, Шоҳруҳ Гадоев, Илҳом Шомуродов, Олександр Каблаш.

Захирадан майдонга тушганлар: Ўткир Юсупов, Мақсуд Каримов, Дониёр Нарзуллаев, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Лазиз Убайдуллаев, Дилшод Хушбаков, Худойберди Ҳолиқов.

“Бухоро”: Александр Корнейчук, Тимур Кагиров, Тимур Турдиев, Азиз Ғуломхўжаев, Отабек Нарзуллаев, Аҳрор Умаржонов, Виталий Пламедела, Суҳроб Неъматов, Жамол Убайдуллаев, Евгений Кочнев, Отабек Исроилов.

Захирадан майдонга тушганлар: Фарруҳ Турдиалиев, Азамат Шарипов, Умрулла Рамазонов, Равшан Асланов, Азиз Муратов, Акобир Тўраев, Жамшид Ҳасанов, Баҳром Нарзуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика