Latest news

03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  0 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  20 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  18 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  162 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  8 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5

Назорат учрашуви. "Металлург" - "Сўғдиёна" 1:1 News

Назорат учрашуви. "Металлург" - "Сўғдиёна" 1:1

Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси Қибрайда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Қизиқарли ва муросасиз курашлар остида кечган учрашувда томонлар бир мартадан муваффақият қозонишиб, муроса кўчасини танлашди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида “Металлург”нинг собиқ ҳимоячиси Шавкат Муллажонов жиззахликлар ҳужумини муваффақиятли якунлади. Унинг қайчи услубида берган зарбаси Александр Лобанов учун кутилмаган ҳол бўлди – 0:1. Бекободликлар эса иккинчи таймда ҳисобни тенглаштиришди. 77-дақиқада жиззахликлар дарвозаси ёнида содир бўлган парокандаликдан “Металлург”нинг ёш ўйинчилари унумли фойдаланишди. Худойшукур Сатторовнинг узатмасини Аброр Тошқўзиев голга айлантирди. Бу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.

“Металлург” кейинги назорат учрашувини 29 январь санасида “Сурхон” жамоасига қарши ўтказади.

Назорат учрашуви
Металлург - Сўғдиёна - 1:1.
Ҳакамлар:
В.Агишев, Т.Галеев, Д.Сайловов.
Назоратчи: А.Попов.
Голлар: А.Тошқўзиев (77) - Ш. Муллажонов (24).

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика