Latest news

21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  0 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  1 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  3 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  18 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  3 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  9 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0

Назорат учрашуви. “Машъал” – “Сўғдиёна” 1:0 News

Назорат учрашуви. “Машъал” – “Сўғдиёна” 1:0

Жорий мавсумга айни дамда Янгиерда тайёргарлик олиб бораётган “Машъал” клуби бугун навбатдаги синов-назорат учрашувини ташкил этди.

Бу борада “газчилар”га Сўғдиёна” жамоаси спарринг-рақиб вазифасини ўтаб берди. Бош мураббий Александр Хомяков йиғинда иштирок этаётган барча футболчига имкон бериш мақсадида ўйинчиларни икки таркибга ажратга холда, ҳар бир таймда икки хил таркибни синаб кўрди. Таркиб эса қуйидагича кўриниш олди.

Биринчи бўлимда: Раҳимжон Давронов, Жаҳонгир Жиямуродов, Шохжаҳон Қиличев, Ғиёс Комилов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Мақсуд Маҳмудов, Шаҳзод Шайманов, Ғулом Ўрунов, Иҳтиёр Тошпўлатов, Шохруҳ Достонов, Жамшид Ҳасанов.

Иккинчи бўлимда: Хусан Олимжонов, Сирож Ҳамроев, Искандар Шойқулов, Аваз Агалиев, Аббос Шодмонов, Сарвар Абдураимов, Турсунмурод Ҳамдамов, Марадона Сафаров, Абдулла Набиев, Ҳумоюн Муртазоев, Мирзоҳид Ғофуров. 

Учрашувда муборакликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голга яқиндагина “Динамо”дан келиб қўшилган Аваз Агалиев муаллифлик қилди. 

Александр Хоямков жамоасида юз бераётган ўзгаришларни имкон қадар сайтимизда бериб бормоқдамиз. Муборакликлар билан шу кунгача расман Зоҳир Қўзибоев билан Санжар Қувватов тарк этгани маълум. Тезкор футболчилар тоифасига кирадиган Зафар Тўраев эса негадир жамоа йиғинида кўринмаяпти. Унинг жамоада қолиш-қолмаслиги ҳозирча номаълум. Шунингдек Холмурод Холмуродов ҳам айни дамда “Шўртан” машғулотларида иштирок этмоқда. Иқтидорли дарвозабон Жавоҳир Илёсов эса олимпия терма жамоаси билан Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Қатарга жўнаб кетган.

Шунингдек легионер Микита Букаткин жамоа билан хайрлашган. Дилявер Абибуллаевда эса кичик жарохат борлиги сабабли бугунги учрашувда иштирок эта олмади. Ғуломҳайдар Ғуломов эса оилавий муаммолари боис уйига бориб келиш ҳақида мураббийлардан руҳсат олган. Жамоа сафига эса Аваз Агалиев, Ғулом Ўрунов, Ғуломҳайдар Ғуломов келиб қўшилди, ҳозирча. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика