Latest news

00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  1 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  1 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3 22:24ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси эълон қилинди  4 22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  74 21:27Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади  6 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  7 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  2 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Хенан Жианье” 3:1 News

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Хенан Жианье” 3:1

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги тўртинчи назорат учрашувини ўтказди.

“Қалдирғочлар”нинг спарринг рақиби 2015 йилги мавсумда Хитой чемпионатида 5-ўринни эгаллаган “Хенан Жианье” клуби бўлди.

Қизиқарли кечган баҳсда “Бунёдкор” хитойликлардан 3:1 ҳисобида устун келди. Биринчи бўлимда Дилшодбек Аҳмадалиевга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг “Хенан Жианье” дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очди.

Танаффусдан кейин захирадан майдон майдонга тушган Забихилло Ўринбоев бурчак тўпидан сўнг бошланган ҳужумни гол билан якунлади. Орадан бир дақиқа ўтиб, “Хенан Жианье” аъзоси Йин Хонгбо ҳисобни қисқартиришга эришди – 2:1. Учрашув якунланиши арафасида Минори Сато ва Шаҳзодбек Нурматов уюштирган комбинацияни япониялик футболчи чиройли гол билан якунлади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” назорат учрашувида Хитойнинг “Хенан Жианье” клуби устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Назорат учрашуви
“БУНЁДКОР” – “ХЕНАН ЖИАНЬЕ” (Хитой) 3:1 (1:0)
Голлар:
Достонбек Ҳамдамов 35 пенальти (1:0), Забиҳилло Ўринбоев 53 (2:0), Йин Хонгбо 60 (2:1), Минори Сато 89 (3:1)
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зухуров, 18.Дилшодбек Аҳмадалиев, 4.Рустамжон Ашурматов, 34.Жавлон Мирабдуллаев, 48.Акрамжон Комилов, 8.Жовлон Иброҳимов (19.Забиҳилло Ўринбоев 46), 5.Дилшод Жўраев (9.Минори Сато 52), 29.Отабек Шукуров, 17.Достонбек Ҳамдамов (44.Санжар Қодирқулов 75), 16.Баҳодир Насимов, 10.Элдор Шомуродов (11.Шаҳзодбек Нурматов 75)
25 январь. Дубай. “Жебел Али” мажмуаси.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика