Latest news

21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Амкар” 1:1 News

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Амкар” 1:1

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БААдаги иккинчи назорат учрашувини Пермнинг “Амкар” жамоасига қарши ўтказди.

Бахтиёр Бобоев бошқарувидаги “Бунёдкор” пермликларга қарши баҳсда ҳам икки хил таркибни синаб кўрди. Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Бироқ ҳеч бир жамоа дастлабки таймда дарвозаларга йўл топа олмадилар.

Танаффусдан кейин ҳар иккала жамоа таркибида ўзгаришлар юз берди. Бироқ жамоаларнинг бир-бирларига кўрсатган муносиб қаршилиги деярли ўзгаришсиз қолди. 68-дақиқада Россия премьер-лигаси вакиллари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Стандарт вазиятидан оширилган тўпни Рамазон Исаев дарвозага аниқ йўналтирди – 0:1. Орадан кўп ўтмай “қалдирғочлар” жавоб тўпини киритишди. Элдор Шомуродов ва Достонбек Ҳамдамов комбинациясидан сўнг Ҳамдамов қулай вазиятга чиқиб борди ва дарвозага зарба беришда адашмади – 1:1.

Шу тариқа, “Бунёдкор” БААдаги иккинчи назорат учрашувида дуранг натижа қайд этди. Бунгача “қалдирғочлар” бошқа бир Россия премьер-лигаси иштирокчиси Маҳалчалъанинг “Анжи” клубини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди.

Назорат учрашуви
“БУНЁДКОР” – “АМКАР” (Россия) 1:1 (0:0)
Голлар: Рамазон Исаев 68 (0:1), Достонбек Ҳамдамов 75 (1:1)

“Бунёдкор” 1-тайм: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброхимов, 9.Минори Сато, 15.Дилшодбек Аҳмадалиев, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 22.Рустамжон Ашурматов, 27.Сардор Собирхўжаев, 46.Санжар Қодирқулов
“Бунёдкор” 2-тайм: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 7.Александр Алемпиевич, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 16.Баҳодир Насимов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустамжон АшуоматовЮ 29.Отабек Шукуров, 34.Жавлон Мирабдуллаев, 39.Элдор Шомуродов, 48.Акрамжон Комилов

“Амкар” 1-тайм: 57.Александр Селихов, 4.Николай Зайцев, 23.Иван Черенчиков, 14.Георгий Жикия, 19.Браян Идоу, 33.Бранко Йовичич, 20.Павел Комолов, 18.Алексей Курзенов, 17.Давид Дзахов, 11.Чума Анене, 10.Брайт Дикие
“Амкар” 2-тайм: 1.Роман Герус, 39.Рустам Вазитдинов, 8.Рамазан Исаев, 50.Роберт Арзумарян, 6.Видд Шитов, 70.Андрей Гусин, 12.Алекс Сквортов, 25.Давид Хурцидзе, 45.Рональд Гиголаев, 26.Аҳмед Ругилов, 27.Олег Мишенко
Бош ҳакам: Ҳасан Муса (Уммон)
22 январь. Шаржа. “Ал-Ҳамрия” стадиони.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика