Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Назорат учрашуви. “Андижон” – “Бухоро” 0:1 News

Назорат учрашуви. “Андижон” – “Бухоро” 0:1

Аввал хабар берганимиздек, бугун “бургутлар” Тошкент йиғини чоғидаги навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Бу сафарги спарринг рақибимиз “Бухоро” жамоаси бўлди. Учрашувда биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Аниқроғи 21-дақиқада тажрибали Шавкат Саломов жарима тўпини амалга оширгач, тўп тўғри дарвоза тўридан жой олди. 

Бугун жамоамиз иккита назорат учрашувида майдонга чиқиши боис, мураббийлар штаби йиғиндаги футболчиларни икки таркибга ажратди. Шу боис “Бухоро”га қарши баҳсда 15 нафар футболчи иштирок этди. Қолган футболчиларни эса бироздан сўнг бошланадиган “Оқ-тепа” билан ўйинда синовдан ўтказилади. 


“Андижон” – “Бухоро” 0:1

Тошкент. “Бунёдкор” академияси машғулот майдони.

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Санжар Шоюсупов, Олим Абдувосилов.

Назоратчи: Рашид Айтеков.

Гол: Шавкат Саломов, 21.

“Андижон”: 12.Акмал Турсунбоев, 3.Даврон Турсунов, 5.Иқбол Бобохонов, 6.Иброҳим Отахонов (С), 14.Роббим Ҳасанов, 17.Тимур Васильев, 18.Фарҳод Бекмуротов, 19.Азамат Исроилов, 22.Жавлон Гусейнов, 23.Алишер Шоғуломов, 88.Ғулом Ўрунов.

Захира: 34.Лочин Долимов, 2.Турсунбой Ҳусанов, 8.Мирзакамол Камолов, 10.Ислом Каримов. 

“Бухоро”:  1.Муҳиддин Худоёров, 85.Руслан Мельзидинов, 14.Сардор Раҳмонов, 44.Артём Филипосян, 79.Александр Мерзляков, 89.Азиз Ибрагимов, 71.Саламат Қуттибоев, 77.Санъат Шихов, 63.Алишер Санаев, 19.Шавкат Саломов, 18.Баҳодир Пардаев.  

Захира: 12.Асилбек Омонов, 7.Суҳроб Неъматов, 9.Нозим Умуров, 90.Павел Смоляченко, 26.Бобур Омонов, 16.Жамшид Ҳасанов, 87.Нодир Давлатов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев.  


"Андижон" ФК матбуот хизмати.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика