Latest news

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  20 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  114 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

Назорат ўйини. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" баҳсида жанговар дуранг News

Назорат ўйини. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" баҳсида жанговар дуранг

Тошкентда мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказаётган "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" жамоалари бугун ўзаро назорат учрашувида майдонга тушишди.

Шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувдаги ҳисоб 31-дақиқада очилди. "Қўқон-1912" футболчилари томонидан ташкил этилган ҳужумда рақиблар жарима майдончаси ичида ўйин қоидасини бузишди. Бош ҳакам "Сўғдиёна" дарвозаси томон пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида қўқонликлар иккинчи бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди. Бу сафар Суҳроб Бердиев икки-уч рақибни алдаб ўтиб, рақиб дарвозасининг узоқ бурчаги томон шедевр зарба йўллади ва гол муаллифи бўлди.

Иккинчи бўлимни жиззахликлар фаол тарзда бошлашди ва 53-дақиқага келиб гол киритишга муваффақ бўлишди. Захирадан майдонга тушган Азамат Розиқов ҳисобни қисқартирди. Шундан кейин ҳар икки жамоада ҳам гол киритиш учун бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. Бироқ улардан фойдалана олмаслик оқибатида ҳисоб ўзгаришсиз қолаётганди. Сўнгги дақиқада эса "Сўғдиёна" футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. 11 метрлик жарима зарбасини Шохруз Норхонов голга айлантириб ҳисобни тенглаштирди.


Шу тариқа, назорат баҳсида дуранг натижа қайд этилди.

Назорат ўйини
"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 2:2 (2:0)
Голлар:
Мурод Холмуҳаммедов (31 пен), Суҳроб Бердиев (44) - Азамат Розиқов (53), Шоҳруз Норхонов (90 пен)

"Қўқон-1912": Ботирали Эргашев, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Сардор Азимов, Суҳроб Бердиев, Шоҳназар Норбеков, Отабек Ҳайдаров.
Захира: Ислом Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Жасур Ёқубов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Аваз Маматхўжаев, Собит Синдаров, Якуба Бамба, Суҳроб Нуруллоев, Бек Абдуллаев, Зоҳид Абдуллаев, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Муҳаффар Абдуллаев, Шодиёр Ҳожиматов.
"Сўғдиёна": Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Шавкат Муллажонов, Сардор Қулматов, Шаҳбоз Жўрабеков, Санжар Рашидов, Аюбхон Нўъмонов, Санъат Шихов, Жамшид Болтабоев, Баҳодир Насимов, Даниел Насриддинов.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика