Latest news

Назорат ўйини: "Нефтчи" – "Навбаҳор" 2:2 News

Назорат ўйини: "Нефтчи" – "Навбаҳор" 2:2

ЖЧ-2018 баҳслари сабабли Суперлигада қисқа танаффус юзага келганидан хабарингиз бор. Айни пайтда клублар мавсумнинг иккинчи қисмига ҳозирлик жараёнини давом эттиришмоқда.

Пойтахтимизда йиғин ўтказаётган бир қатор жамоалар ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишга ҳам алоҳида эътибор қаратишмоқда. Хусусан, бугун "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўзаро баҳс юритишди. Қибрайда бўлиб ўтган ўйинда кучлар тенг келди - 2:2.  Фарғоналиклар сафида Шерзод Ҳакимов дубль қайд этган бўлса, наманганликлар таркибида майдонга тушган Дарко Станоевич бир марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Шунингдек, Искандар Шойқулов учрашувда автогол муаллифига айланди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика