Latest news

00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  49 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  1 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  11 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  20 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41

Назорат баҳси. “Пирин” (Болгария) - “Нефтчи” (Ўзбекистон) 2:1 News

Назорат баҳси. “Пирин” (Болгария) - “Нефтчи” (Ўзбекистон) 2:1

Фарғона бош жамоасининг Туркиядаги йиғини режа асосида давом этмоқда.

7 февраль оқшомида “Нефтчи” жамоаси Болгариянинг “Пирин” клубига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этди. Ўйин 2:1 натижасига кўра рақиб фойдасига якунлади. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, беллашув тенг курашлар остида ўтди. “Пирин” жамоаси янги мавсумга бўлган тайёргарлик жараёнини якунлаб бормоқда ва жамоа деярли мавсумга шай ҳолатда деб айтиш мумкин. Шу омилларни инобатга олганда, ўйинда болгарияликлар голли вазиятларнинг иккитасидан унумли фойдаланишга муваффақ бўлишди. Фарғоналиклар сафидан эса Никита Павленко бир марта Болгария жамоаси дарвозасини нишонга олди. 2:1. Умуман олганда 2 махалдан оғир юкламали машғулотларни давом эттираётган футболчиларимиз “Пирин”га қарши ўйин орқали ўзларида ёмон таассурот қолдиришмади. Беллашув давомида Шерзод Ҳакимов ҳамда Муҳсин Убайдуллаевлар кичик жароҳатларга дуч келишди.

“Нефтчи” ўйинда қуйидаги таркибда ҳаракатланди.

Асосий таркиб
: Ўткир Юсупов, Муҳсин Убайдуллаев, Ҳамза Каримов, Иброҳим Нўъмонов, Дилёр Ирматов, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Абдужамол Исроилов, Аббос Махсталиев, Саид Абдужабборов, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Сергей Концевой, Ҳусниддин Ғофуров, Фурқат Ҳасанбоев, Умид Қодиров, Дамир Низанов, Дмитрий Комаровский, Никита Павленко, Абдураҳмон Абдулҳақов, Мўйдин Мамазулумов

“Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби 9 февраль куни Босния ва Герцеговинанинг “Сараево” жамоаси бўлади. Режадан яна бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўрин олган.


“Нефтчи” матбуот хизмати


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика