Найжел де Йонг: "Манчестер Сити"ни фаворит ҳисоблашмагани менга ёқди"
23 aug 2018 16:26
News
Найжел де Йонг: "Манчестер Сити"ни фаворит ҳисоблашмагани менга ёқди"
Қатарнинг "Ал-Аҳли" ярим ҳимоячиси Найжел де Йонг 2009 йилда "Манчестер Сити"га ўтгани ҳақида гапириб берди.
"Сити"га ўтганимда улар Премьер-лига жадвалида 11 ёки 12-ўринда эди. Менда кучлироқ жамоалардан ҳам таклиф бўлган, аммо "Манчестер Сити"дагилар менга ҳаммасини тушунтиришди. Мен йирик харидларнинг биринчиси бўлишимни ва сабр қилишим кераклигини айтишган. Уларга ишондим, бу болалигимдан томоша қиладиган лигада ўйнаш имконияти эди. Менга бизни фаворитлар сафига қўшишмагани ёққан. Одамлар фақат "Манчестер Юнайтед" ҳақида билишарди, бироқ биз буни ўзгартиришни хоҳладик" - дейди де Йонг.
Найжел де Йонг 2009-2012 йилларда "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилган.
Link :
Source : FourFourTwo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments