Latest news

21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  2 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  3 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  2 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  5 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  7 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   7 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  5 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1

“Наврўз” ва “Бинокор” мусобақа ғолиби News

“Наврўз” ва “Бинокор” мусобақа ғолиби

Мамлакатимизда ёш “чарм тўп” усталарининг маҳоратини ошириш, уларнинг техник ва тактик савиясини юксалтириш йўлида ибратли ишлар амалга оширилаётир.

Улар ўртасида ўтказилаётган мусобақалар бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Карвон мебел савдо” оилавий корхонаси ҳамда “Софдил барака сут” корхоналари ҳамкорлигида 2005-2006 ва 2007-2008 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида уюштирилган Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг очиқ биринчилигида ҳам ўз исботини топди.

Деярли бир ҳафта давом этган мазкур мусобақада Хоразм вилоятидан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятларидан жамоалар иштирок этишди.

Кичик ёшли болалардан ташкил топган жамоалар биринчилигининг финалида Урганч шаҳрининг “Наврўз”(мураббийи Акбар Одамов) ва “Бинокор”(мураббийи Шоҳрух Яқубов) жамоалари рўпара келди. Бу ўйин тақдирини пенальтилар серияси ҳал қилди. “Наврўз” жамоаси 5:4 ҳисобида ғолаба қозониб, биринчи ўринни эгаллади. “Бинокор”чилар иккинчи ўрин билан чекланишди. “Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, Урганч шаҳри) ва “Хива”(Хива тумани) жамоалари учинчи қатордан жой олишди.

Катта ёшли, яъни 2005-2006 йилларда туғилган жамоалардан таркиб топган мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувида Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридан ташриф буюрган “Турон-ИВС”(мураббийи Ислом Уснатдинов) ва Урганч шаҳрининг “Бинокор”(мураббийи Шоҳрух Яқубов) жамоалари ўзаро куч синашди. Бу гал “Бинокор” жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучиб, ғолибликни қўлга киритди. Учинчи ўрин “Истиқлол”(Урганч шаҳри) ва БЎСМ(Хонқа тумани)га насиб этди.


Икром Худойберганов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика