Latest news

00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  0 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  1 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  2 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  0 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  8 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  130 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  6 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1

"Наврўз кубоги-2017" - "Насаф" чемпион! News

"Наврўз кубоги-2017" - "Насаф" чемпион!

Бугун Қарши шаҳридаги "Насаф" футбол мактаби сунъий қопламали майдонида "Наврўз кубоги-2017" турнирининг ғолиби аниқланди.

Қарши олимпия захиралари коллежи футбол майдонида эса турнирнинг учинчи ўрин учун баҳсида майдон эгалари Фарҳод Усмонов бошчилигидаги "Олимпия-2001" жамоаси "Турон" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Бу ўйинда "Олимпия-2001" 2:1 хисобида ғолиб чиқди.



Финалда "Насаф-2001" - "Шўртан-ФМ" тўқнашуви кузатилди. Асосий вақтда 2:2 ҳисоби қайд этилгани боис ғолибни пенальтилар сериясида аниқлашга тўғри келди. Унда "Насаф" футбол мактаби тарбияланувчилари 5:4 ҳисобида устун келиб, "Наврўз кубоги-2017" ғолибига айланишди.



Турнир ғолиблари "Насаф-2001" жамоаси
А.Неъматов, С.Рахманов, М.Саидахмедов, Ш. Эркинов, А. Давронов, Ш.Комилов, А.Турдиалиев,(с) Ш.Нуриддинов, Ш.Холдоралиев, Э.Жореқулов, А.Хусанов, А. Жўрақулов, М.Қосимов, Ж. Матқурбонов.

Азамат Алиқулов ("Насаф-2001" мураббийи)-

Ўйин тенг курашлар остида кечди. Тўғри,биз кўпроқ қарши ҳужумларга таяндик. Олдинги учрашувларда ҳам етарлича хавфли вазиятларни юзага келтиргандик, аммо... Бу сафар асосий вақтда иккита гол уришга муваффақ бўлдик. Умуман олганда, тан олиш лозим, пенальтилар сериясида омад кулиб боқди. Барча шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Ушбу ғолибликни "Насаф" футбол мактабидаги раҳбарият ва мураббийлар футболчиларга бағишлаймиз. Кириб келаётган янгилиш фасли "Наврўз" айёми билан юртдошларимни табриклаймиз.


  
Учинчи урин учун баҳс:
"Олимпия-2001"(Қарши) - "Турон" (Қарши ) 2-1

Финал
"Насаф-2001" (Қарши) - "Шўртан-ФМ"(Ғузор) 2-2
Пенальтилар серияси: 5:4


Фаҳриддин Чориев.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика