Latest news

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Навоийда селекция ишлари давом этмоқда News

Навоийда селекция ишлари давом этмоқда

Навоий вилоятида селекция ишлари қизғин руҳда давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5887-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 2025 йил Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида ИВ Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш ва футбол маҳорат мактабига селекция ишларини олиб бориш мақсадида 2010 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича Навоий вилояти миқёсида мусобақасига  старт берилди. 

Мусобақа давомида жамоалар турли хил қизиқарли учрашувларда майдонга чиқишди майдондаги ўсмирлар орасидан энг яхшиларини Навоий вилоят футбол маҳорат мактаби селекционер мураббийлари махсус сертификат билан тақдирлашди.

Навоий вилоят футбол маҳорат мактаби (футбол академия) томонидан тайёрланган ушбу сертификат 2010 йилда туғилган ўсмир иқтидорли футболчиларга тақдим этилади. Мана шу сертификат билан тақдирланган ўсмирлар 2021 йил август ойида ўтказиладиган қабул имтиҳонларига таклиф этилади. 

14 апрель куни Кармана туманида

15 апрель Навбаҳор тумани

16 апрель Қизилтепа тумани

19 апрель Конимех тумани

21 апрель Зарафшон шаҳар

22 апрель Томди тумани

23 апрель Учқудуқ шаҳар

29 апрель Нурато тумани ва Ғазғон шаҳар

30 апрель Хатирчи туманиларида 

мусобақанинг туман босқичи ўтказилади. 

Ҳар бир туман ва шаҳардан терма жамоалар шакиллантирилади ва жамоалар мусобақанинг финал босқичига йўл олишади. Финал босқичи 15-16 май кунлари Навоий шаҳридаги "Кимёгар" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Мусобақа давомида иқтидорли ўсмирлар футбол маҳорат мактаби (футбол академия) якуний имтиҳонига таклиф этилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика