Latest news

16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  1 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  7 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  1 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  25 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  6 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  3 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  47 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  4 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  12 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  2

Навоийлик мухлислар Муборакка ташриф буюришади News

Навоийлик мухлислар Муборакка ташриф буюришади

Охирги турларни муваффақиятли ўтказаётган “Қизилқум” жамоасидан навоийлик мухлисларнинг умидлари катта.

Тўққизинчи турда Бухорода “Бухоро” — “Қизилқум” учрашувини кончиларнинг олти юз нафардан зиёд ишқибози стадионнинг ўзидан туриб томоша қилишганди.

Навоийликларнинг ўз суюклиларини стадионнинг ўзидан туриб фаол қўллаб-қувватлаганликлари  “Қизилқум” жамоасига руҳий далда бўлди. Кончиларнинг учрашувнинг 3-дақиқасида ўз дарвозалари тўридан тўп олиб чиққан бўлсалар-да, 70 ва 90+2-дақиқаларда мезбонлар дарвозасини ишғол этиб уйга муҳим ғалаба билан қайтишди.

“Қизилқум” ишқибозлар клуби навбатдаги турда ҳам ўз анъаналарига содиқ қолишади. 23 май куни 10-тур доирасида Муборакда бўладиган “Машъал” — “Қизилқум” жамоалари баҳсида ҳам навоийлик мухлислар кончиларни стадионнинг ўзидан туриб қўллаб-қувватлашга аҳд қилишган.

“Қизилқум” ПФК раҳбарияти ўз мухлислари ташаббусига хайрихоҳ бўлган ҳолда ишқибозлар учун етарли шарт-шароит яратиб беришга ҳаракат қилади. Муборакда ўтадиган навбатдаги учрашувга Навоийдан беш юз нафарга яқин мухлис ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Шу боис, ўйин олдидан махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Мухлислар Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадиони олдида жам бўлишади. Автобуслар 23 май куни соат 12.00 да Муборак томон йўлга тушади. Қулайлик яратиш мақсадида автобуслар ишқибозларни сафарга олиб бориб келиши текин ташкил этилади.

Мурожаат учун телефон —+998913333773, “Қизилқум” фан-клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров.

Ўзларингизни қизиқтирган саволлар билан мазкур телефонга ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика