Latest news

20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  17 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  23 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  20 18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  5 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5

Навоийда янги йил кўтаринки кайфиятда қаршиланмоқда News

Навоийда янги йил кўтаринки кайфиятда қаршиланмоқда

Ўзбекистон XXII миллий чемпионати олий лигасида ўз мавқеини сақлаб қолган «Қизилқум» жамоаси шарафига Навоий шаҳрида Янги йил байрами тантаналари уюштирилди.
Вилоят ҳокимлиги ҳамда футбол клуби бош муассиси — НКМК томонидан ташкил этилган тадбир «Навоийцемент» акциядорлик жамияти соғломлаштириш мажмуасида бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти, Сенатор Эркин Турдимов очиб берди ва тантана қатнашчиларини кириб келаётган Янги йил билан табриклади.

— Ўтган мавсум «Қизилқум» жамоаси аъзолари учун қанчалик машаққатли кечганлигини мухлислар яхши билишади, — деди Э. Турдимов. — Шунга қарамай, чемпионатнинг иккинчи давра учрашувларини муносиб ўтказган вилоятимиз бош жамоаси кучлилар қаторида ўз мавқеини сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишди. 12-ўрин билан «Қизилқум»га баҳо бериб бўлмайди, албатта. Вилоятимизда футболчиларимизнинг миллий чемпионатда совриндорлар сафидан жой олишлари учун имкониятлар етарли. Ишонаманки, «Қизилқум» футболчилари вилоятимизнинг минглаб мухлислари ишончини оқлаб, янги мавсумда фақат ғалаба учун майдонга чиқадилар.

Шундан сўнг, футбол клуби бош муассиси — НКМК бош директори, Сенатор Қувондиқ Саноқулов тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлади.
 
—«Қизилқум» — мамлакатимизда ўз мавқеига эга жамоа, — деди Қ.Саноқулов. — Жамоамиз миллий чемпионатларимиз тарихида совриндорлар қаторидан жой олган юртимизнинг камсонли жамоалардан бири саналади. 2002 йилда футболчиларимизнинг бронза медали билан тақдирланганини мухлисларимиз ҳали эсдан чиқазганлари йўқ. Янги мавсумда ҳам «Қизилқум»нинг яна шундай ижобий натижаларни такрорлашлари учун барча шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз.

Табрикдан сўнг, вилоят ҳокимлиги ҳамда футбол клуби томонидан таъсис этилган махсус қимматбаҳо совғалар «Қизилқум» жамоаси мураббийлар штаби ва футболчиларига тантанали равишда топширилди.

Тадбирда сўз олган «Қизилқум» футбол клуби ижрочи директори Ҳамид Актамов жамоа аъзоларининг ўз мухлисларини хурсанд қилишлари учун бор куч-имкониятларини ишга солишга тайёр эканликларини алоҳида таъкидлади. Бундай эътибор ва ғамхўрликка жавобан футболчилар фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушишларини билдириб ўтди.

Тантанага ташриф буюрган вилоятнинг таниқли хонанда ва созандалари оқшом файзига янада файз киритдилар. Куйлар куйларга, қўшиқлар қўшиқларга уланди. Бир сўз маънода навоийликлар байрамни чемпионлардек нишонладилар. Бу эса жамоани янги мавсумда фақат ижобий натижаларга илҳомлантиришига пойдевор яратишига умид билдириб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика