Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Навбаҳор"нинг кейинги ўйинлардаги рақиблари ёхуд Бабаян учун огоҳлик қўнғироғи яқин News

"Навбаҳор"нинг кейинги ўйинлардаги рақиблари ёхуд Бабаян учун огоҳлик қўнғироғи яқин

Чемпионлик йўлида кураш биргина мағлубият билан тўхтаб қолмаслиги аниқ.

Бироқ мавсум якунида ҳаттоки бир очконинг қадри қанчалар юқори бўлишини ўтган мавсумда кўрдик. 

"Навбаҳор" 1996 йилдан бери интиқ бўлиб кутаётган олтин медаллари учун сўнгги икки мавсумда ҳақиқатдан жиддий ҳаракатни бошлади. Ўтган йили бир очко етмаган, амалда эса "улоқ"ни яна "Пахтакор" илиб кетганди. Бу сафар ҳали чемпионликка анча эртадир. Лекин Самвел Бабаян учун ҳар бир қўлдан бой берилаётган очколар борган сари истеъфога етаклаб бориши турган гап. Хўш, эндиликда кейинги турларда жамоа кимлар билан рақиб бўлади?

Ўзбекистон кубоги. Нукусда "Арал" билан ўйин

Яна 3 кундан сўнг "лочинлар" Ўзбекистон кубоги доирасида Нукусда "Арал" меҳмони бўлади. Учрашув сунъий майдонда бўлишини боз устига 17:30да бошланиши "Навбаҳор"га бир қатор ноқулайликларни туғдириши маълум. Самвел Бабаян бу ўйинга асосий таркибни олиб боришини маълум қилган. Табиийки, футбочилар учун бу кунда жароҳатдан ҳимояланиш, ўзини эҳтиёт қилиш бош планга чиқади. "Пахтакор" қандай қийналгани барчага маълум. "Навбаҳор" эса кубокда ғолиб чиқишни мақсад қилган ва бу йўлда ҳеч нарса тўсиқ бўлмаслиги керак. Фойдали жиҳати эса ОЧЛ олдидан футболчилар ўйин амалиёти, "игровой тонус"да бўлади. 


ОЧЛ, "Ал Вакра". Тарих ёки ҳаёт-мамот жангги

Орадан 1 ҳафта ўтиб Наманган клуби ОЧЛ плей-офф ўйинида иштирок этиш учун Қатарга парвозни амалга оширади. Битта ўйиндан иборат ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма берувчи оқшомда "Навбаҳор"ни фақатгина ғалаба қониқтиради. Рақибнинг даражасини ҳисобга олганда ҳам бу баҳс улар учун осон бўлмаслиги кундек равшан. Агар бу баҳсда жамоа мағлубиятга учраса, Самвел Бабаян учун чиқиш эшикларини кўрсатилиши эҳтимоли ошади. Рақиб сафида Трент Сейнсбери, Лукас Мендес, Желсон Дала каби легионерлар борлигини, боз устига ўйин меҳмонда ўтиши каби факторлари ҳам бор. 


Суперлига. Бу биринчи даврадаги "Сўғдиёна" эмас

Қатардан келгач орадан 3 кун ўтиб 26 август куни Жиззахга "Сўғдиёна" майдонига сафар уюштиради. "Сўғдиёна" биринчи даврадаги каби "гўш" вазифасини ўтамайди ва етарлича қаршилик кўрсатади. Иван Бошкович жамоада ўйин сифатини яхшилаганини, ёзги трансферлар ойнасида ўзига керакли ҳаридларни амалга оширганини ҳам инобатга олиш керак. Боз устига ўтган мавсумда черногориялик мутахассис "Бунёдкор" билан бу жамоани ютгани ёдингизда бўлса керак.  "Навбаҳор"нинг ўша паллада жисмоний ҳолати қандай бўлиши қизиқ. Бундай ҳолатда футболчиларнинг чидамлилиги, мураббийнинг таркибда Ротациялар амалга ошириши муҳим аҳамият касб этади.

Суперлига. Қосимов бошчилигидаги ОКМК "Пахтакор"нинг ишини такрорлай оладими?

"Навбаҳор"ни ФИФА кунларидан йўл олишдан аввал 30 август куни Наманганда ОКМКга қарши учрашув кутмоқда. "Навбаҳор" иккинчи даврада барча кучли рақибларни Наманганда қабул қилади. Дастлабки уриниш муваффақиятсиз чиқди. Айнан август ойи клубнинг келажагига ва Самвел Бабаяннинг фаолиятига аниқлик киритиб бериши керак. Наманган ҳокими, раҳбарияти барча шароитларни яратиб беряпти ва табиийки шунга яраша натижа кутишга ҳақли.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика