Latest news

17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  2 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   8 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  7 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2

"Навбаҳор"га янги дарвозабон керакми? News

"Навбаҳор"га янги дарвозабон керакми?

Якунига етган биринчи давра ўйинлари мобайнида "Навбаҳор" мураббийлари икки дарвозабон хизматидан фойдаланишди.
Дониёр Усмонов 7 учрашувда жамоа дарвозасини қўриқлаган бўлса, Хуршид Хўжаев ундан бир ўйин кам ўтказди. Умуман олганда, "лочинлар" 13-тур якунига кўра 20 та тўп ўтказиб юборишди. Бу кўрсаткич билан "Навбаҳор" кўп гол қўйиб юбориш бўйича 4-ўринни эгаллаб турибди.

Дарвозабон - ярим жамоа дейишади. Лекин "Навбаҳор"да тўп сураётган бошқа футболчиларнинг меҳнатини, тўғрисини айтганда посбонлар йўққа чиқаришмоқда. Деярли ҳар бир учрашувда дарвозабонларимизнинг оддий ва кулгули хатолар эвазига рақибларимиз дарвозани ишғол қилишмоқда. Ҳайрон қоласан, мураккаб вазиятларда Дониёр ҳам, Хуршид ҳам яхши ўйин кўрсатади. Лекин оддий ҳолларда ўтказиб юборилаётган голлар майдондаги бошқа ўйинчиларнинг ҳафсаласини пир ҳам қилмоқда.

Усмонов ўтган мавсумдагини Олий лигада кўпроқ ўйин ўтказди, "Гулистон" таркибида. Ундан аввал эса "Нефтчи"да ўзини кўрсата олмаган эди. Хуршид Хўжаев ўтган йили "Гулистон"да ўйин амалиётига эга бўлмади. 2011-2012 йилларда эса Хўжаев "Нефтчи" дарвозасини 10 учрашувда қўриқлаган, холос. Демак, тажриба жуда кам.

Балки, муаммо дарвозабонлар мураббийсидадир? Сергей Захарецкийни қандай дарвозабон бўлганлигини барча "Навбаҳор" мухлислари жуда яхши билишади. Наманганда тўп тепиб юрган чоғларда у ҳам жуда кўп "қовун" туширган. Эсимда, "Пахтакор" 2008 йили "Навбаҳор"ни Наманганда 5:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ўша куни тошкентликларнинг дарвоза томон тепган ҳар бири тўпи гол билан якунланганди. Айниқса, Гейнрих ва Андреевнинг голлари чиройли чиққан эди.

Захарецкий ўз имконият даражасидан келиб чиққан ҳолда шогирдларига сабоқ бермоқда. Оддий вазиятларда ўзи ҳам кўп гол ўтказиб юборган собиқ дарвозабон қандай қилиб бундай кулгули вазиятлардан чиқиб кетиш ҳақида уқтиролади?

Намангандан, тан оламиз, яхши дарвозабон етишиб чиқмаган. Бу оғриқли нуқта. Ўз навбатида "Навбаҳор" ҳам яхши дарвобонга ялчимаяпти. Давралар оралиғида янги дарвозабон ёки янги дарвозабонлар мураббийи таклиф этиш керакдир?

Муборакнинг "Машъал" жамоаси қайд этаётган натижаларда жамоа дарвозабонларининг хизмати ҳам беқиёс бўлмоқда. Шунингдек, бу ерда посбонлар мураббийининг ҳам катта хизмати ётибди. Биласизми, йўқми "Машъал"да наманганлик собиқ дарвозабон Павел Синельников ишламоқда. Бир неча йил аввал Рустам Қодиров билан тўқнашувдан сўнг жиддий жароҳат олган посбон ўз фаолиятини якунлашга мажбур бўлганди. Шунга қарамасдан, ўзида куч топа олган Павел мураббийлик соҳасида иш бошлади ҳамда ҳозирга келиб ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Балки, Синельниковни "Навбаҳор"га жалб этиш керакдир. Таклиф билдирилса, жон деб Наманганда ишлашига ишониш мумкин.

Хуллас, бу борада давралар оралиғида ўзгариш бўлишига умид қиламиз.


Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика