Latest news

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  10 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  5 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  7 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  145 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди News

"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди

ФИФА "Навбаҳор" клубидан трансфер тақиқини олиб ташлади.

Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Ёзги трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун "Навбаҳор" уч босқичда иш олиб бориши лозимлиги таъкидланганди. 

Кеча, 24 июль куни ФИФА "Навбаҳор" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади. Мазкур тақиқ Гиорги Никабадзе ўз маошини вақтида олмагани ортидан қўйилганди. Маълум бўлишича, клуб бу борада ўз мажбуриятини тўлиқ бажарган. 

Эндиликда "Навбаҳор" ўзбекистонлик футболчилар олдидаги мажбуриятларини адо этишга киришган. Лига айни вақтда мазкур масала қандай давом этаётганига ойдинлик киритмоқда. Клуб ва футболчилар ўртасидаги келишувга кўра, Наманган клуби шу йилнинг 1 июль санасига қадар қарздорликни ёпиши лозим эди. Мазкур сана вилоят ҳокими томонидан берилган кафолат хатида кўрсатиб ўтилган. 

Шунингдек, Лигага тўғридан-тўғри мурожаат киритган собиқ мураббий ва бошқа маҳаллий футболчилар олдидаги мажбуриятлар ҳам ҳал қилиниши лозим.  

Маълумот учун, 30 июль куни Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси ёпилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика